Талабалар учун қувончли хабар! Ўзбекистонда талабалар уйлари қурилади.

0
303
Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

27 январь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида “Мамлакатимизда ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари”га бағишланган видеоселектр йиғилиши бўлиб ўтди.

📌 Унда ёшларимизни қувонтирадиган кўплаб масалалар кўрилди.

Жумладан, давлат раҳбари 2021-2023 йилларда талабаларни турар жой билан таъминлаш бўйича дастур қабул қилишни муҳим масала сифатида қўйди ва бу ҳукуматга топшириқ сифатида юклатилди. Шунингдек, талабалар таълими ва яшаш шароитини янада яхшилаш, улар ўртасида ички туризмни ривожлантириш, кўнгилочар концерт дастурларини қайта тиклаш, ёшлар учун маънавий ва маърифий тадбирларни кўпайтириш каби вазифалар масъулларга вазифа қилиб берилди.

Аминмизки, президентнинг ёшларга қаратаётган бундай эътибор ва ғамхўрлиги ҳар бир талабани қувонтириб, янада руҳлантиради. Улар ҳам бунга муносиб жавоб сифатида ўз билим ва иқтидорларини мамлакат равнақи учун сафарбар қиладилар.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.