Қирғизистоннинг Узген таълим ва технология институти делегацияси кутиб олинди

0
330
Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Тошкент давлат техника университетига 2020 йилнинг 18 январь  куни Қирғизистоннинг Узген таълим ва технология институти делегацияси ташриф буюришди.

Икки томонлама учрашув давомида Тошкент давлат техника университетининг фаолияти, халқаро алоқалари, университетда хорижий талабаларга яратиб берилаётган шароитлар юзасидан маълумотлар берилди. 

Делегация  раҳбари Акматалиев Асанбек Тургунбоевич  дастлаб ушбу ташрифдан мамнун эканликларини айтиб ўтиб, ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича фикр билдирди.

Шундан сўнг делегация аъзолари университет факультетларида бўлишиб, факултетлардаги ўқув-илмий жараёнлар билан танишиб, амалиёт ва лаборатория хоналарини кўришди ҳамда ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.