ИҚТИСОДИЁТ ТАРМОҚЛАРИДА КАМИДА 5 ЙИЛ ИШ СТАЖИГА ЭГА БЎЛГАН ТАЛАБГОРЛАР ДИҚҚАТИГА!

0
189
Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Тошкент давлат техника университетига иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига ўқишга қабул қилиш учун суҳбат қуйидаги график асосида ташкил этилади.

Қуйида келтирилган ташкилотлар томонидан берилган тавсияномага эга талабгорлар график асосида белгиланган манзилга паспортлари ва тегишли хужжатлари (тавсиянома, аттестат (ёки диплом), расм (3.5×4.5 ўлчамдаги 12 та), меҳнат дафтарчасини кадрлар бўлимидан тасдиқланган нусхаси, А5-конверт, папка) билан ўз вақтида етиб келишлари талаб этилади.

СУҲБАТ ЎТКАЗИШ ГРАФИГИ

Ўтказиш жойи: Тошкент давлат техника университети, Бош бино, Ўзбекистон-Япония ёшларнинг инновация маркази.

Мурожаат учун телефон: 71-214-14-43,  90-946-93-00.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.