ТошДТУ – БДТУ ҚЎШМА ТАЪЛИМ ДАСТУРЛАРИ ДИПЛОМЛАРИНИНГ ТАНТАНАЛИ ТАҚДИМОТИ

0
168
Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

2022 йил 29 июнь куни, Белорусия давлат технология университетининг (БДТУ) конференц – залида 5330200 – Информатика ва ахборот технологиялари ва 5311000 – Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш йўналишлари бўйича қўшма таълим дастури битирувчиларига “ўқиш ва фандаги ажойиб ютуқлари учун” диплом ва медалларининг тантанали топшириш тақдимоти бўлиб ўтди.
БДТУ ректори И.В.Войтов битирувчиларни ҳаётидаги энг муҳим кунлардан бири билан табриклаб, уларнинг ҳар бири учун самарали ва истиқболли йўлни тилаб қолди.

Тақдирлаш маросимларида ТошДТУ илмий-тадқиқот ва инновациялар бўйича проректор Ш.Қ.Нематов ҳамда “Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш” кафедраси мудири, профессор А.Н.Юсупбековлар иштирок этиб, битирувчиларни олий маълумотли диплом олганликлари билан табрикладилар.

Барча битирувчиларимизни чин қалбимиздан табриклаймиз! Келажакда илмий ва шахсий ҳаёт ютуқлари уларга ҳамрох бўлишини тилаб қоламиз.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.