Халқаро меморандум

0
199
Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Мазкур йилнинг 17 июн куни Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ректори Турабджанов Садритдин Махаматдинович ва Германиянинг TÜV Rheinland академияси раиси Катя Кайзер хонимлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланиб, келажакдаги хамкорлик мустаҳкамланди.

Халқаро меморандумдан кўзланган асосий мақсад ТДТУ талабалари жаҳон меҳнат бозорида рақобатбардош бўлишлари ва муваффақиятга эришишлари учун зарур бўлган мукаммал таълим ва амалий профессионал воситалар билан таминланишлари учун, нуфузли ва халқаро стандартларга эга таниқли ҳамкор орқали битирувчиларнинг касбий кўникмаларини саноатга тегишли халқаро стандартларга асосан сертификатлаш кўзда тутилган.

150 йил олдин асос солинган TÜV Rheinland академияси таълим, сертификатлаш ва университет даражасига тенглаштирилган дастурларини тақдим этувчи етакчи ташкилот ҳисобланади. Музокаралар натижасида, TÜV Rheinland Академиясининг Марказий Осиёдаги стратегик таълим ҳамкори бўлган “Janser” Академияси раиси Сергей Серебянски томонидан лойиҳани амалга оширишда ҳамкор этиб белгиланди.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.