Тошкент давлат техника университети ва Германиянинг Гельмут Шмидт университети ўртасидаги ҳамкорликнинг ривожланиши

0
180
Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Германиянинг Гамбург шаҳрида жойлашган Гельмут Шмидт университети профессори Эккехард Болте ва Тошкент давлат техника университети профессори Мақсуд Бобожанов орасидаги ўзаро ҳамкорлик 2001 йилда бошланган бўлиб, ўтган давр мобайнида илм-фан ва таълим соҳаларида катта ютуқлар қўлган киритилди. Профессор М.Бобожанов докторантурада таҳсил олиш даврида Гельмут Шмидт университети профессори Э.Болте раҳбарлигида илмий тадқиқотлар олиб борди ва натижада докторлик диссертацияси бўйича ишлар якунланди ва ҳимоя қилинди.
2012 йилда профессор Э.Болте Тошкент давлат техника университетига ташриф буюрди ва Энергетика факультети магистратура талабаларига маърузалар ўқиди ҳамда электр энергетика соҳасида олимлар билан учрашиб, ўзаро фикрлар алмашди. Шу билан бирга ўтган давр мобайнида профессор Э.Болте ТошДТУда ўтказилган илмий ва илмий -амалий анжуманларда фаол иштирок этиб келмоқда.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Тошкент давлат техника университети ректори профессор С.Турабджанов профессор Э.Болтени университетлар орасидаги ҳамкорликка қўшган ҳиссасини юксак баҳолаб, унга ТошДТУ раҳбариятининг миннатдорчилик хатини йўллади.

2022 йил 10-июнь куни Гамбург шаҳрида хизмат сафарида бўлиб турган проф.М.Бобожанов томонидан миннатдорчилик хати проф.Э.Болтега тантанали равишда топширилди.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.