Фан-техника тараққиётида хотин-қизларнинг ўрни

0
181
Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Илмий-тадқиқот ишлари олиб бораётган хотин-қизларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида университетда жорий йилнинг 3 июнь куни «Фан-техника тараққиётида хотин-қизларнинг ўрни» мавзусида республика хотин-қизлар форуми ўтказилди.

Форумда Тошкент давлат техника университети ректори Садритдин Махаматдинович Турабджанов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайхо Бахриддиновна Махкамова, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари Шахло Уткуровна Турдикулова, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг маслаҳатчиси, ўринбосари Жамолдинова Одинахон Расуловна, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси “Хотин-қизлар ўртасида илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш” бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Ихтирочи аёллари маркази раҳбари Норқулова Карима Тухтабаевна, Ёшлар билан ишлаш, маърифий-маънавий ишлар бўйича биринчи проректор Мурод Утепбергенович Атамуратов, университет Хотин-қизлар кенгаши раиси Тўтихон Мухторова ва республикамиз олийгоҳларида, шунингдек, университетда илмий изланишларида фаол иштирок этаётган аёл-қиз профессор-ўқитувчи, докторантлар, мустақил изланувчилар, талаба қизлар ва магистрлар иштирок этдилар.

Хотин-қизларнинг фан-техника соҳасида эришган ютуқлари, натижалари ҳамда мазкур соҳалар доирасида мавжуд бўлган муаммолар ва уларнинг ечимини муҳокама қилиш форум кун тартиби доирасида кўриб чиқилди. Умид қиламизки, форумда кўтарилган муаммолар, уларнинг ечими хусусидаги мулоҳазалар, қабул қилинган қарорлар жамиятимиз ҳаётининг турли соҳаларига татбиқ этишда муҳим қўлланма бўлади ҳамда келажакда республиканинг илмий-техник, ижтимоий-иқтисодий ривожида ўзининг муносиб ҳиссасини қўша оладиган юксак интеллектуал салоҳият ва маънавиятга эга бўлган етук мутахассис кадрларни тайёрлаб беришга ёрдам беради.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.