⭕️Профессор-ўқитувчилар ҳамда ходимлар ўртасида “Ректор кубоги” спорт мусобоқалари ғолиблари тақдирланди

0
199
Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

🎗Университет Касаба уюшма қўмитаси ҳамда университет Жисмоний тарбия ва спорт кафедраси хамкорлигида университет профессор-ўқитувчилар ва ҳодимлар ўртасида спортнинг 6 тури бўйича аёллар ва эркаклар ўртасида “РЕКТОР КУБОГИ” мусобақалари бўлиб ўтган эди. 02.06.2022 куни ушбу спорт мусобақалари ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

🏆Тақдирлаш маросимида университетимиз ректори Турабджанов Садриддин Махамаддинович, Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор Атамуратов Мурат Утепбергенович, университет касаба уюшма қўмитаси раиси Алимов Анвар Акбарович, факультет декан муовинлари ҳамда спорт мусобақалари ғолиблари иштирок этишди.

Тақдирлаш маросими давомида университетимиз ректори томонидан спорт мусобақалари ғолиблари ҳамда совриндорлари эътироф этилди. Ғолиб ва совриндорларга диплом, медал, кубок ҳамда совғалар топширилди.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.