Озарбайжон Республикаси пойтахти Баку шаҳрида Баку энергетика ҳафталиги доирасида 27-Халқаро Баку энергетика форуми

0
312
Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Айни кунларда Озарбайжон Республикаси пойтахти Баку шаҳрида Баку энергетика ҳафталиги доирасида 27-Халқаро Баку энергетика форуми ўтказилмоқда. Ҳафталикнинг очилиш маросимида Озарбайжон Республикаси Президенти Илхом Алиев иштирок этиб, ҳафталик фаолиятига мувафақият тилади.

Ўтказилаётган ҳафталикда жаҳоннинг 31 мамлакатидан, хусусан АҚШ, Франция, Туркия, Озарбайжон, Германия, Япония, Ўзбекистон, Қозоғистон, Белорусия, БАА, Италия, Буюк Британия, Испания ва бошқалардан 250 га яқин корхоналарнинг 400 дан ортиқ вакиллари иштирок этмоқдалар.

Ҳафталикда “Электр таъминоти” кафедраси мудири И.У.Рахмонов, доц. Н.Н.Ниёзов ва таянч докторант Н.Н.Курбоновлар иштирок этмоқдалар. Форум доирасида И.У.Рахмонов ва Н.Н.Курбоновлар томонидан “ЁЭР самарадорлигини оширишда рақамли технологияларни қўллаш” мавзусида тақдимот ўтказилди. Ҳафталик ўз ишини 3 июнга қадар давом эттиради.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.