Нефть ва газ конларини оқилона ишлатиш ва инновацион технологияларни қўллаш

0
457
Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ИСЛОМ КАРИМОВ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ

OZBEKNEFTGAZ АКЦИОНЕРЛИК ЖАМИЯТИ

“O‘ZLITINEFTGAZ” АКЦИОНЕРЛИК ЖАМИЯТИ

“O‘ZTRANSGAZ” АКЦИОНЕРЛИК ЖАМИЯТИ

NEFT VA GAZ KONLARI GEOLOGIYASI HAMDA QIDIRUVI INSTITUTI” DAVLAT MUASSASASI

OZBEKISTON NEFT VA GAZ SANOATI ILMIY-MUHANDISLAR JAMIYATI

“НЕФТЬ ВА ГАЗ КОНЛАРИНИ ОҚИЛОНА ИШЛАТИШ ВА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ” МАВЗУСИДАГИ РЕСПУБЛИКА  ИЛМИЙ-ТЕХНИК АНЖУМАНИ

АХБОРОТ ХАТИ

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ва Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, “O‘ZBEKNEFTGAZ” акционерлик жамияти, “O‘LITINEFTGAZ” акционерлик жамияти, “O‘ZTRANSGAZ” акционерлик жамияти, “NGGI” давлат муассаси, “O‘zbekiston neft va gaz sanoati ilmiy-muhandislar jamiyati”  билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 мартдаги №101-F сонли Фармойишига асосан “Нефть ва газ конларини оқилона ишлатиш ва инновацион технологияларни қўллаш” (халқаро мутахассислар иштирокида) мавзусидаги республика илмий-техник анжумани ташкил этилади. Анжуман 2022 йилнинг 17 май куни Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети “Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация маркази”да ўтказилади.

Анжуман қуйидаги шўъбаларда иш олиб боради:

1-шўъба: Сўнгги босқичда ишлаётган нефть конларини ишлатиш ва тизимли ёндашув.

2-шўъба: Газ ва газоконденсат конларини ҳамда ер ости газ омбори иншоотларини ишлатишда энергия тежамкор технологиялар.

3-шўъба: Конларда қудуқ маҳсулотини йиғиш, тайёрлаш ва узатишда инновацион технологиялар.

4-шўъба: Қудуқларни интеллектуал бошқариш ва инновацион IT ечимлар.

5-шўъба: Конларда меҳнат, атроф-муҳит муҳофазаси.

Мақолаларни расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар:

– илмий мақолалар анжуманнинг иш соҳаларига мос келиши, янгиликка эга бўлиши, тадқиқот натижалари, илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ўз ичига олиши керак;

– илмий мақолалар ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин. Мақолаларда УДК, мақола сарлавҳаcи, ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги резюме ҳамда калит сўзлар бўлиши керак;

 – муаллифлар нашрга тақдим этилган материаллардаги маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгардирлар.

Алоҳида варақда муаллиф (лар) ҳақида маълумотлар келтирилган: Ф.И.Ш. – тўлиқ, иш жойи, илмий даражаси, унвони, лавозими, телефон рақами. Мақола матни тўлиқ варақда 4-6 бетгача, электрон шакли (MS Word, Times New Roman, *.rtf), варақ ўлчами: 210х297 мм (А4 – формат), расм (схема, график)ларнинг ўлчамлари 6х9 см дан ошмаслиги керак. Матн чегараси ўлчами: юқоридан – 2,0 см, пастдан – 2,0 см, чапдан – 3 см, ўнгдан – 1,5 см қилиб расмийлаштирилиши лозим. Матн 12 ўлчамдаги шрифтда ёзилади, интервал 1, формулалар “Math. Type” редакторида ёзилиши керак бўлади. Адабиётлар рўйхати ГОСТ бўйича шакллантирилади. Матннинг электрон нусхаси МS Wоrd матн муҳарририда тақдим этилиши лозим. Таҳририят мақола талабларга жавоб бермаган тақдирда нашр этмаслик ҳуқуқини сақлаб қолади. Анжуманда иштирок этиш учун ҳеч қандай бадал ундирилмайди.

Анжуман натижалари илмий тўпламда эълон қилинади ҳамда анжуманнинг ҳар бир иштирокчиси сертификатлар билан тақдирланади. Чоп этишга қабул қилинмаган мақолалар муаллифларга қайтарилмайди. “Нефть ва газ конларини оқилона ишлатиш ва инновацион технологияларни қўллаш” мавзусидаги анжуман ташкилий қўмитаси томонидан тавсия этилган мақолалар ТДТУ “TECHNICAL SCIENCE AND INNOVATION” журналининг навбатдаги сонида эълон қилинади.

Анжуманнинг муҳим саналари: 20.04.2022 – мақолалар топширишнинг охирги куни.

17.05.2022 – конференция ўтказиш куни.

Манзил: ТошДТУ, Нефть ва газ ва Муҳандислик технологиялари факультетлари, “Нефть ва газ конларини ишга тушириш ва улардан фойдаланиш” кафедраси, № 327 хона,
е-mail:shaxbozbeknorqulov@gmail.com. Мурожаатлар учун тел.(телеграмм): (+99891) 626-27-18; (+99899)807-15-74. Норқулов Шохбоз Самандар ўғли.

Анжуманда иштирок этиш учун талабнома

Фамилия, исми, шарифи  
Лавозими  
Илмий даражаси илмий унвон  
Ташкилот номи  
Е-mail  
Маъруза номи  
Шўъба номи ва рақами  

ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТА

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.