Тошкент давлат техника университетининг хорижий проректори лавозимида Япониянинг Нагоя университети профессори Нишияма Киёхиса иш бошлади

0
881
Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилнинг 17-20 декабрь кунлари Японияга олий даражадаги ташрифлари доирасида Тошкент давлат техника университети ҳамда Нагоя университетининг истиқболдаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиб, Нагоя университетидан Тошкент давлат техника университетига хорижий проректор таклиф қилиниши бўйича вазифалар белгилаб берилган эди.


Ушбу ташриф натижасида Нагоя университети Президенти Мацуо жанобларининг тавсиясига кўра Тошкент давлат техника университетининг хорижий проректори лавозимига Нагоя университетининг профессори Нишияма Киёхиса номзоди тавсия қилинди ва 2020 йилнинг 11 майидан бошлаб хорижий проректор лавозимига тасдиқланди.
Нишияма Киёхиса дастлаб ўз иш фаолиятини on-line тарзда бошлаб, университетнинг 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш юзасидан Тошкент давлат техника университети ўқув жараёнининг масъул ходимларига Нагоя университети тажрибаси асосида кредит-модуль тизими бўйича онлайн тарзда семинар-тренинглар олиб борди.
Юртимизда 2020 йилнинг 15 августидан сўнг карантин чораларининг юмшатилиши ҳамда хорижий давлатларга чартер рейслар сонининг ошиши натижасида Нишияма Киёхиса 2020 йилнинг 14 сентябрь куни Тошкент шаҳрига етиб келди ва ўз фаолиятини бошлади.
Шунингдек, Нишияма Киёхиса университет фаолияти давомида талабалар, ёш илмий-тадқиқотчилар, салоҳиятли профессор-ўқитувчилар иштирокида доимий илмий семинарлар ташкил этиш механизмларини ишлаб чиқиш, тадқиқот натижалари асосида ҳамкорликда халқаро илмий-техник маълумотлар базаларига (Web of Science ва Scopus) кирувчи журналларда мақолалар чоп этишни ташкил этиш бўйича келишувларга эришиш, илмий салоҳиятли кадрлар тайёрлаш жараёнига Нагоя университети профессор-ўқитувчиларини кенг жалб қилиш, таянч докторант (PhD) ва докторантларга (DSc) иккита ОТМдан раҳбарлар бириктириш бўйича потенциал раҳбарлар рўйхатини шакллантириш ҳамда Нагоя университети профессор-ўқитувчиларининг юқори технологик ишланмаларини Ўзбекистонда жорий этиш ва маҳаллийлаштириш бўйича ҳамкорлик олиб бориш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш билан машғул бўлади.
2020 йилнинг 30 сентябрь куни Тошкент давлат техника университети жамоаси ва профессор-ўқитувчилари билан хорижий проректор Нишияма Киёхисани таништириш тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Нишияма Киёхиса сўзга чиқиб, ўзининг мақсад ва режаларини батафсил баён қилди.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.