5150905 – ДИЗАЙН: САНОАТ ДИЗАЙНИ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА ИЖОДИЙ (КАСБИЙ) ИМТИҲОНЛАР ТОПШИРУВЧИ АБИТУРИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА!!!

0
1704
Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

2020/2021 ўқув йилига абитуриентларни қабул қилиш учун Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан кириш имтиҳонлари шаҳарлар ва вилоятлардаги марказий стадионларда, яъни очиқ майдонларда карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда 2020 йил сентябрь ойининг 2-санасидан бошлаб ўтказилиши режалаштирилди. Шу муносабат билан Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети қабул комиссияси Дизайн: Саноат дизайни таълим йўналишида кириш имтиҳонларини фақат ижодий имтиҳон (тест эмас) кўринишида ташкил этилганлиги инобатга олиб, ушбу таълим йўналишига ҳужжат топширган абитуриентлар қуйидаги график асосида кириш имтиҳонларида иштирок этишларини маълум қилади:

*Изоҳ: Абитуриентлар кириш имтиҳонлари белгиланган вақтдан 1 соат аввал ўзларига тегишли бўлган фуқаролик паспортлари билан белгиланган манзилга етиб келишлари шарт. Эслатиб ўтамиз, ижодий имтиҳон рухсатномаларини кириш имтиҳонлари ўтказиладиган кун олишингиз мумкин!

Мурожаат учун телефон: +99871 246 9012; +99897 712 1030

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.