NEO Uzbekistan: MechaUz лойиҳаси мониторинги доирасида навбатдаги онлайн учрашув бўлиб ўтди

0
113
Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янги стратегияси амалга оширилишида Ўзбекистоннинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида Capacity Building in Higher Education (Европа Иттифоқининг таълим, касбий таълим, ёшлар ва спортни ривожлантиришга қаратилган) Erasmus+ лойихаларидан яна бири MechaUz: “Ўзбекистонда “Мехатроника ва робототехника” бакалавриат таълим йўналишини инновацион ғоялар ва рақамли технологиялар асосида модернизация қилиш” лойиҳасининг навбатдаги миллий онлайн учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув Erasmus+ дастурининг доимий мониторинги доирасида Таълим, аудиовизуал воситалар ва маъданият ижроя агентлиги (EACEA)нинг кенг қамровли мониторинг сиёсатини амалга ошириш мақсадида ташкил этилди. ZOOM платформасида ўтказилаган онлайн мулоқотда MechaUz лойихаси иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент шаҳридаги Турин Политехника университети, Фарғона Политехника Институти, Тошкент ахборот технологиялари университети, Қарши мухандислик-иқтисодиёт институти, Тошкент давлат техника университети ҳамда миллий кординатори Андижон машинасозлик институтидан вакиллар иштирок этдилар.

Онлайн мулоқот давомида лойиҳанинг 6 ойлик фаолияти давомида қилинган ишлар самарадорлиги тахлил қилинди ва ҳар бир иштирокчининг ҳисоботи тингланди. Якунда Миллий офис томонидан лойиҳанинг 6 ойлик ҳисоботи бўйича таклиф ва мулоҳазалари баён этилди ва лойиҳанинг ҳисоботи ижобий баҳоланди.Loyiha doirasida rejalashtirilgan ishlar davom etmoqda.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.