Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда қўлланиладиган имтиёз турлари ҳақида маълумот

0
164
Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Зулфияно мидаги Давлат мукофоти лауреатлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида” 1999 йил 10 июндаги ПФ-2326-сон фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарорига мувофиқ умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари бўлган ўқувчилари олий таълим муассасаларининг бакалавриатига, бакалавриат талабалари эса магистратурага тегишли йўналиш ва ихтисослик бўйича синовларсиз давлат гранти асосида ўқишгақабулқилинади.

С П И С О К лауреатов Государственной премии имени Зульфии ...

“Ниҳол” мукофоти соҳиблари

Новости Узбекистана - Объявлены новые лауреаты премии «Нихол»

Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 августдаги 169-сон Қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ “Ниҳол” мукофотига сазовор бўлган ёшлар маданият, санъат йўналишидаги олий ва ўрта махсус ўқув юртларига имтиёзли равишда қабул қилинади (ансамбль, жамоа сифатида иштирок этганлар бундан мустасно).  Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон Қарорига мувофиқ “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Маданият вазирлигининг тақдимномаси бўйича Давлат комиссиясининг қарори билан тегишли олий таълим муассасаларининг мос таълим йўналишларига танловдан ташқари кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)сиз давлат гранти асосида ўқишгақабулқилинади.

“Мардўғлон” давлат мукофоти соҳиблари

МАРД ЎҒЛОН” ДАВЛАТ МУКОФОТИ БИЗГА КАТТА МАСЪУЛИЯТ ЮКЛАЙДИ”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ““Мард ўғлон” давлат мукофотини таъсис этиш тўғрисида” 2017 йил 21 ноябрдаги ПҚ-3402-сон Қарорига асосан, «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган умумтаълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари олий таълим муассасаларининг бакалавриатига, олий ўқув юртлари талабалари ёки бакалавр даражасига эга ёшлар эса магистратурага тегишли йўналиш бўйича кириш имтиҳонларисиз давлат гранти асосида ўқишгақабулқилинади.

Олис чўл ҳудудлари аҳолиси (Навоий вилояти)

Навоий вилояти ҳокимлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Навоий вилоятининг олис чўл туманларида аҳолининг турмуш даражасини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 25 апрелдаги ПҚ-2925-сон Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб, Навоий, Бухоро, Самарқанд вилоятларидаги олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда тест синовлари натижалари бўйича 68 ва ундан юқори баллгаэгабўлган,олисчўлтуманларидакамидаучйилданбуён истиқомат қилаётган абитуриентларни, кейинчалик мутахассислик бўйича ушбу ҳудудлардаги бюджет ташкилотларида тегишли вилоят ҳокимлиги ва олий таълим муассасаси ўртасида тузиладиган шартнома асосида камида 4 йил ишлаб бериш шарти билан қўшимча давлат гранти асосида имтиёзли ўқишга қабул қилиш ҳуқуқи берилган.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.