«Республикада геологияни ўқитишнинг долзарб муаммолари ва стратегик ривожланишида ер фанларидаги муаммо ва истиқболлар» мавзусидаги республика online конференцияси

0
102
Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Ҳурматли профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар ва соҳа мутахассислари!

Сизларни Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида 2020 йил 29 май куни бўлиб ўтадиган «Республикада геологияни ўқитишнинг долзарб муаммолари ва стратегик ривожланишида ер фанларидаги муаммо ва истиқболлар»мавзусидаги республика online конференциясига таклиф этамиз.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январда Олий Мажлисга Мурожаатномаларида ҳамда 2020 йилнинг 31 январида геология соҳаси вакиллари ва олимлар билан бўлган учрашувларида Геология соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор берилди ва соҳа ташкилот ва олий таълим муассасалари олдига қатор вазифалар қўйилди.

Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш учун университетда Геология соҳаси илм-фанини қўллаб-қувватлаш, ёшларни фанга кенг жалб қилиш мақсадида ЎзР ВМнинг 2020 йил 7 февралдаги 56-Ф-сонли Фармойиши билан тасдиқланган “2020 йилда ўтказиладиган Республика илмий ва илмий-техник тадбирлар режаси”га асосан ушбу конференция ташкил этилмоқда.

Online конференция 2020 йил 29 май куни соат 1100 да бошланади.

Zoom конференция платформасига ушбу ҳавола орқали уланинг:

https://us02web.zoom.us/j/83578815203?pwd=TnFIOGRrTHRJc2lMU0lyVGtScUpmQT09

Конференция идентификатори: 835 7881 5203

Пароль: 231064

Online конференция администратори Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.