“ФАН ВА ТЕХНИКА ТАРАҚҚИЁТИДА ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЁШЛАРНИНГ ЎРНИ” мавзусидаги онлайн илмий-техникавий конференция бўлиб ўтди

0
219
Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

2020 йилнинг 19 май куни Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника унивеситетида “Фан ва техника тараққиётида интеллектуал ёшларнинг ўрни” мавзусидаги Республика илмий-техникавий онлайн конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияни Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ректори профессор С.М.Турабджанов очиб берди.

Университет ректори ўз сўзида ушбу конференция, иқтидорли ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини баҳолаш, ёш тадқиқотчилар томонидан таклиф этилаётган рационализаторлик таклифларини ва олиб бораётган илмий изланишлари ҳамда креатив СТАРАП лойихаларини ишлаб чиқариш амалиётига кенг жорий этишда ўзига хос тадбир ва майдон бўлиб хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.

Илмий-техник лойиҳалар ва инновацион ишланмалар натижаларини ишлаб чиқаришга татбиқ қилиш, ёшларни илмий-тадқиқот ишларида янада фаолроқ иштирок этишлари учун рағбатлантириш, мустақил ижодий фикрлайдиган етук илмий ходим сифатида шаклланишларига шарт-шароитлар яратиш, баркамол авлодни тарбиялаш мақсад қилиб олинганлиги иштирокчиларда катта таъсурот қолдирди.

Анжуманда Тошкент давлат техника университети билан бир қаторда, Артел компанияси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг илмий тадқиқот институтлари, Ўзбекистон миллий университети, Тошкент давлат техника университети Олмалиқ ва Термиз филиаллари, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Тошкент темир йўллари муҳандислик институти, Андижон машинасозлик институти, Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий тадқиқот институти ва бошқа ташкилотларнинг бакалавр ва магистр талабалари, докторантлари ва ёш тадқиқотчилари 300 нафарга яқин мақола-тезислари ҳамда маърузалари билан иштирок этдилар.

Конференцияда ёш иқтидорли талабалар ва тадқиқотчилар маърузалар билан иштирок этдилар ҳамда конференция иштирокчилари томонидан қизғин кутиб олинди, савол-жавоблар бўлиб ўтди ва таклиф-мулоҳазалар билдириб ўтилди.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.