“ФОТОЭНЕРГЕТИКАДА НАНОСТРУКТУРАЛИ ЯРИМЎТКАЗГИЧ МАТЕРИАЛЛАР” ИЛМИЙКОНФЕРЕНЦИЯ

0
105
Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ

ИСЛОМ КАРИМОВ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ 

ЯРИМЎТКАЗГИЧЛАР ФИЗИКАСИ ВА МИКРОЭЛЕКТРОНИКА ИЛМИЙ-

ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ

КОНФЕРЕНЦИЯ МАВЗУСИ:

2020 йил 17-18 сентябрда ТДТУ да ХИК ФНЯМ-2020- ФОТОЭНЕРГЕТИКАДА НАНОСТРУКТУРАЛИ ЯРИМЎТКАЗГИЧ МАТЕРИАЛЛАР” мавзусида халқаро илмий конференция ўтказилади.

Олий мактабда замонавий физика ва физикавий таълимнинг долзарб фундаментал ва амалий-тадбиқий масалалари билан боғланган кенг кўламдаги муаммолари кўриб чиқилади. Наноструктурали яримўтказгич материаллар. Электроникада янги технологиялар. Яримўтказгичларнинг юқори технологик энергиясамарадор технологиялари.

Конференцияда қуйидаги йўналишларда ишлар тақдим этилади:

  1. ФОТОЭНЕРГЕТИКАНИНГ ЗАМОНАВИЙ МУАММОЛАРИ;
  2. НАНОСТРУКТУРАЛИ ЯРИМЎТКАЗГИЧЛАР АСОСИДА ҚУЁШ ЭЛЕМЕНТЛАРИ;
  3.  НАНОСТРУКТУРАЛИ ЯРИМЎТКАЗГИЧ МАТЕРИАЛЛАР ОЛИШНИНГ ТЕХНОЛОГИЯСИ;
  4. МИКРО- ВА НАНОСТРУКТУРАЛИ МАТЕРИАЛАР ФИЗИКАСИ;
  5. ЯРИМЎТКАЗГИЧ МАТЕРИАЛЛАР АСОСИДА ДАТЧИКЛАР;
  6. ФОТОНИКА ВА СПИНТРОНИКА МАТЕРИАЛЛАРИ ФИЗИКАСИ;
  7. ЎҚУВ ЖАРАЁНИДА ҚУЁШ ЭЛЕМЕНТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ.

ДАСТУРИЙ ҚЎМИТА

Раис:

Р.А. Муминов, академик АН РУз.

Раис муовини:

М.К. БаходирхоновЎзРФА академиги.

Қўмита аъзолари:

С.З. Зайнабидинов, академик ЎзР ФА

А.Т. Мамадалимов, академик ЎзР ФА

С.И. Рембеза (Россия), академик РФ ФА

Н.Д. Рогалев (Россия, НИУ МЭИ)  

Р.В.Конакова (Украина, ЯФИ)

Ю.М.Кернасовский (Беларусь, МНИИРМ)

Д. Мелебаев (Туркмения, ҚЭИ АНТ)

Турди Омар (КНР, ФТИ АН ХХР)

Т.А.Шестопалова (Россия, ИГВИЭ)

М.И.Маркевич (Беларусь, БМФА ФТИ)

Н.Р. Рахимов (Россия, Уф ГНТУ)

К.П. Абдурахманов (ТАТУ)

А.З. Рахматов («FOTON» АЖ)

Х.С.Далиев (Филиал НИУ МЭИ Россия)

Х.Б.Ашуров (ИПЛТИ ФА РУз)

Ш.Б. Утамурадова (ЯФМ ИТИ)

И.И. Содиков  (ЯФИ АН РУз)

О. Маматкаримов (НамИТИ)

Н.А.Матчанов (МИСЭ)

Б.Е. Умирзаков (ТДТУ)

О. Кувондиков (СамДУ)

К.А. Исмайлов (ҚҚДУ)

А. Касимахунова (ФерПИ)

Р.Я. Расулов (ФерДУ)

Р. Алиев (АДУ)

Б. Эгамбердиев (ТДТУ)

Х.М. Илиев (ТДТУ)

К.С. Аюпов  (ТДТУ)

Г.Х. Мавлонов (ТДТУ)

ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТА

Раис:

С.М. Турабджанов, профессор.

Раис муовини:

Н.Ф. Зикриллаев. профессор.

Масъул котиб:

К.С.Аюпов, профессор.

Ташкилий қўмита аъзолари:

Ш.К. Нематов  (ТДТУ)

Б.О. Содиқов  (ТДТУ)

Х.Ф. Зикриллаев (ТДТУ)

Т.М. Розиков  (ФТИ АН РУз)

Х.М.Илиев (ТДТУ)

С.С.Насриддинов (ЯФМ ИТИ)

Н.А.Тургунов (ЯФМ ИТИ)

А. Мойдинов (ТДТУ)

М. Ганиханова (ТДТУ)

И. Юлдашев (ТДТУ)

У.Х. Курбанова (ТДТУ)

Д.А. Ташмухамедова  (ТДТУ)

Э.Б. Саитов (ТДТУ)

С.А.Тачилин (ТДТУ)

О.Ф.Тукватуллин (ЯФМ ИТИ)

С.Б. Исамов (ТДТУ)

Ж.Ж.Хамдамов (ЯФМ ИТИ)

Б.Р. Рахманов  (ТДТУ)

С.В. Ковешников (ТДТУ))

КОНФЕРЕНЦИЯНИНГ ИШЧИ ТИЛЛАРИ

Конференциянинг ишчи тиллари – ўзбек, рус ва инглиз.

МУҲИМ МУДДАТЛАР

2020 йил 25 – май  – Конференцияда қатнашиши тўғрисида ва тақдим этилаётган докладлар номлари ҳақида ахборотларни қабул қилишни якунланиши.

2020 йил 25 – июнь  – Тезислар докладларини қабул қилишни якунланиши.

ТЕЗИСЛАР  ДОКЛАДЛАРИ

Тезислар докладлари Конференциянинг   котибияти манзилига 2020 йил 15 майгача электрон нусха (Е-mail бўйича MS Word форматда бириктирилган файл ёки телеграмм орқали) кўринишида тақдим қилинади. Илтимос, баландлиги 12 пункт бўлган Times New Roman шрифтидан фойдаланинг. Тезислар ҳажми А4 (210х297 мм) форматда 2 бетдан ошмаслиги керак:

юқоридан  – 25 мм;      чапдан    – 30 мм;

қуйидан    – 25 мм;      ўнгдан  – 15 мм.

Доклад номи бош ҳарфлар билан ёзилади.   Номланишдан кейин 2 интервал ўтказиб, муаллифларнинг исми, шарифи ва фамилияси ёзилади (маърузачининг Ф.И.Ш. чизиқча билан белгиланади) ва ташкилотнинг, шаҳар ҳамда мамлакатнинг номи кўрсатилади.  Бундан кейин, 2 интервал ўтказиб, докладнинг тезис матни 1 интервал оралиқ билан ёзилади. Докладлар тезиси тўплами Конференция бошланишидан олдин нашр қилинади (тўловсиз маърузачиларга берилади).

Докладлар қуйидаги бўлимлар бўйича режалаштирилади: пленар, секцияли, стендли.

Докладларнинг тўлиқ матни (печатли ва электрон нусха кўринишида) Конференциянинг котибиятига уларни қайд қилиш вақтида тақдим этилади. Конференция якунида энг яхши докладлар “Микроэлектроника ва яримўтказгичлар физикаси” илмий журналида, “Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника” илмий-тадқиқот институтининг журналида чоп этилади, шунингдек, инглиз тилида тақдим қилинганидан кейин “Technical scince and innovation” журналининг талаби бўйича ТДТУ журналида чоп этилади.  

КОНФЕРЕНЦИЯНИ ЎТКАЗИШ ЖОЙИ

Конференцияни очилиши ва пленар докладлар Ислом Каримов номидаги ТДТУ нинг “Ўзбек-Япон ёшлар инновация маркази”да ўтказилади, секцияли докладлар “Электроника ва автоматика” факультетида давом эттирилади.

ҚАЙД ҚИЛИШ ШАКЛИ

Фамилия_______________________________

Исм ___________________________________

Шариф _______________________________

Илмий даража_____________________________

Манзил________________________________

Иш жойи, лавозими_________________

E- mail _________________________________

Факс________________________________

Телефон____________________________

Мен оғзаки доклад қиламан  (секция №)          

Мен стендли доклад тақдим (секция №)                                                                      Доклад номи________________________

Муаллифлар ________________________________

Тўлдирилган шакллар Конференция котибияти манзилига юборилади.

ХОРИЖИЙ ҚАТНАШЧИЛАР УЧУН

Тошкент шаҳрининг 10 та энг яхши диққатга сазовор бўлган жойларга экскурсия ташкиллаштирилади, шунингдек, ҳохиш истаклар бўйича  мавжуд имкониятларга асосан Тошкентдан “Афросиёб” поездида Самарқанд шаҳридаги тарихий маданият марказига, яъни Ер юзидаги энг қадимий шаҳарнинг архитектура жиҳатдан муҳташам бўлган        ҳудудларни томоша қилиш учун саёҳат уюштирилади. Самарқанднинг ёдгорликлари тарихнинг зархал варақлари сифатида, яъни уларни варақлаш асосида бу машҳур шаҳарнинг тарихини билиб олишингиз мумкин.

КОНФЕРЕНЦИЯ КОТИБИЯТИНИНГ

АЛОҚА МАНЗИЛЛАРИ

Конференция ҳақидаги ахборот қуйидаги сайтда:

http://ispm.uz/

100095 Тошкент, Олмазор тумани, Талабалар шаҳарчаси, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, Университет кўчаси 2. Электроника ва автоматика факультети 122 хона. Конференциянинг ташкилий қўмитаси  

Аюпов Кутуп Саутович.

Телефонлар  ишчи:  +99871 2460498 РЭМ кафедраси         сот:  +998911367475,

E-mail: ksayupov@gmail.com

qutup.ayupov@tdtu.uz

            АХБОРОТ ХАБАРИ

Халқаро илмий конференция

“ФОТОЭНЕРГЕТИКАДА НАНОСТРУКТУРАЛИ ЯРИМЎТКАЗГИЧ МАТЕРИАЛЛАР”

Ўзбекистон Республикаси,

Тошкент, 2020 йил 17-18 сентябрь

ТАШКИЛОТЧИЛАР

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ ВАЗИРЛИГИ

ИСЛОМ КАРИМОВ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ

ЯРИМЎТКАЗГИЧЛАР ФИЗИКАСИ ВА МИКРОЭЛЕКТРОНИКА ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.