Тошкент Давлат техника университетида онлайн республика илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди

0
159
Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Муҳандислик технологиялари факультети “Корпоратив бошқарув” кафедраси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги №56–Ф сонли Фармойишига асосан 2020 йил 29 апрель куни “Замонавий корпоратив бошқарув: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги онлайн республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда “Ипотека банк” Шайхонтохур филиали бошқарув ўринбосари А.М.Шарифжонов, Нефь ва газ конлари геологияси ҳамда қидирув институтининг “Акциядорлар билан корпоратив муносабатлар” бўлими етакчи мутахассиси Ш.Б.Саидов, ТДТУ “Корпоратив бошқарув” кафедраси  доценти Г.Ж.Аллаевалар маъруза қилдилар.

Республика онлайн конференциясида  олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот ташкилотлари, саноат корхоналарининг етакчи мутахассислари, докторантлар ва тадқиқотчилар, ҳамда иқтидорли магистрлар ва талабалар қатнашдилар.  Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, “Ўзбекнефтегаз” АЖ, “ИГИРНИГМ” АЖ, “Ўзтекстильсаноат” Ассоциацияси, “Карбон петролеум” Ўзбек-Болгария қўшма корхонаси, “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти”  етакчи мутахассислари, ТДИУ, ТМИ, ТТЙМИ, ТАЙЛҚЭИ, БухДУ, СамИСИ, СамДУ, ФарДУ, АндМИ кабиларнинг 100га яқин профессор-ўқитувчилари ва мутахассислари қатнашдилар. Мавзу доирасида ўзаро фикрлар алмашиб олинди.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.