Тошкент давлат техника университети жамоаси Сирдарё аҳлига саховат-кўмак ва инсонпарварлик хайриясини амалга оширди

0
183
Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Барчамизга маълумки, жорий йилнинг 1 май куни Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида жойлашган “Сув омбори” талофатга учради. Бу кўнгилсиз воқеа натижасида, туманда истиқомат қилаётган аҳолининг уй- жойлари, мактаб, болалар боғчалари, иссиқхоналар, экин майдонлари ва бошқа иншоатлар зарар кўрди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев воқеа жойига зудлик билан етиб бордилар ва жонажон ҳалқимиз билан юзма-юз учрашдилар. Ҳар бир Ўзбекистон фуқароси давлатимиз ҳимоясида эканлигини таъкидлаб ўтдилар, ҳамда ҳалқимизни ҳар томонлама қўллаб- қувватлаб турибдилар. Шунингдек, юртбошимиз сув омборини шахсан ўзлари кўздан кечирдилар. Уй-жойларидан ажралган аҳолини махсус жойларга кўчирилиб, штаблар ташкил этилди ҳамда аҳолига керакли барча шарт-шароитлар яратилиб берилди.

2020 йилнинг 2 май куни университет ректори С.М.Турабджанов бошчилигида бир гуруҳ университет раҳбарлари ва ходимлар жамоаси, жабрланган аҳолига руҳий кўмак бериш мақсадида Сирдарё вилоятига етиб боришди. Улар аҳолининг турмуш шароити билан танишиб, мулоқотлар олиб боришмоқда. Айни дамда Гулистон давлат университети академик лицейига жойлаштирилган жами 429 нафар аҳоли билан суҳбатлар ўтказилди ва уларга руҳий далда берилди. Сўровнома асосида ижтимоий портрет тузилди. Учрашувлар пайтида фуқаролар юксак эътибор учун Президентимиз ва давлатимизга ўз миннатдорчилигини билдиришди.

 Шунингдек, 2020 йилнинг 4 май куни университет фаоллари ва маьсуллари жами 744 нафар аҳоли жойлаштирилган Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги 11-мактабига етиб боришди. Улар аҳолининг турмуш шароити билан танишиб, бугунги кунда мулоқотлар олиб боришмоқда.
11-мактабда 214 та фуқаро, мактаб атрофидаги маҳаллада 530 та фуқаро хонадонларга жойлаштирилган. Шунингдек, айни дамда маъсуллар томонидан ушбу аҳоли билан суҳбатлар ўтказилиб ва уларга руҳий далда бериб келинмоқда.

Шу билан бирга  университет Ишчи гуруҳи Мирзаобод ва Оқолтин тумани фуқаролари билан суҳбатлар ўтказишмоқда. Аҳоли Президентимиз томонидан уларга кўрсатилаётган меҳр-мурувватдан, яратилган шарт-шароитлардан рози ва миннатдор эканлигини билдиришмоқда. Аҳоли фойдаланиши учун қаватларда телевезор, овқатланиш хоналари ва умумий фойдаланиш хоналарининг шарт-шароитлари талаб даражасида. Камчиликлар мавжуд эмас, хомийлар ва ташкилотлар томонидан керакли маҳсулотлар ҳамда кийим-кечаклар келтирилмоқда. Аҳолининг руҳий тушкунлигига далда берилмоқда, бундан ҳар бир фуқаро миннатдорчилик билдирмоқдалар.

Шу билан бирга 2020 йилнинг 3-4 май кунлари, университет жамоаси ва фаоллари юртдошларимизга ҳар томонлама кўмак бериш мақсадида керакли озиқ-овқат маҳсулотлари, гигиена воситалари ниқоблар, кийим-кечаклар, кўрпа-тўшаклар, уй-рўзғор буюмлари ва бошқа керакли жиҳозлар  кўнгиллилар томонидан йиғилди ҳамда Сирдарё вилоятига жўнатиб борилди. Жумладан 2 та юк машинасида кийим-кечак, кўрпа-тўшак, уй-рўзғор буюмлари ҳамда картошка, сабзи, пиёз, туз, чой, шакар, қанд, новвот, макарон, гуруч, ўсимлик ёғи, совун ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдирилган яна битта юк машинаси Сирдарё вилоятига саҳоват ва хайрия тариқасида жўнатилди. Шунингдек, аҳолининг маънавий озиқлантириш мақсадида университет томонидан 100 яқин нодир асарлар ва қизиқарли бадиий китоблар совға тариқасида жўнатилди.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.