ТАЛАБАЛАР УЧУН ЭЪЛОН!

0
267
Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Ҳурматли талабалар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги
ПФ-5969-сон “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг
иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи
навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.03.2020 йилдаги №176-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 мартдаги 233-сон буйруғига кўра Тошкент давлат техника университетида барча курслар учун 2020 йилнинг 1 апрелидан бошлаб ўқув жараёни масофавий тарзда ташкил этилди.

4-курс бакалавриатура талабалари учун:

4-курс талабалари учун 06.04.2020-11.04.2020 йилгача оралиқ баҳолаш ҳамда 13.04.2020-25.04.2020 йилгача якуний баҳолаш ўтказилди.

Ушбу муддатда фанлардан ўзлаштира олмаган 4-курс қарздор талабаларининг масофавий тарзда ўзлаштиришлари учун 27.04.2020 йилдан бошлаб бир ой муддат ичида қайта топшириш ташкил этилади.   

4-курс талабаларининг малакавий амалиётлари 27.04.2020 йилдан – 08.05.2020 йилга қадар кафедралар томонидан бириктирилган амалиёт раҳбарлари билан бевосита алоқа ўрнатган ҳолда масофавий тарзда ташкил этилади ва ҳисоботлар соддалаштирилган ҳолда масофавий тарзда амалиёт раҳбарга топширилади.

“Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисида”ги Низомга мувофиқ Университет Кенгашининг қарорига кўра битирувчи 4-курс талабалари учун “Ўзбекистон тарихи” ва “Чет тиллари” фанлари бўйича Давлат Аттестацияси бекор қилинди ва ўтказилмайди.

Битирувчи 4-курс талабалари учун Битирув малакавий ишлари мавзулари берилган, раҳбарлар томонидан талабаларга тегишли топшириқлар етказилган ҳамда масофавий тарзда ишлаш ташкил этилган. Талабалар учун  Битирув малакавий ишларининг ҳимоясини 2020 йилнинг июнь ойининг иккинчи яримида ташкил этилиши бўйича қўшимча яна маълумот берилади.

2-курс магистратура талабалари учун:

2-курс магистратура талабалари учун магистрлик диссертацияси ҳимояси масофавий тарзда 22.06.2020 йилдан бошлаб, бир ҳафта давомида ташкил этилади. Шу сабабли диссертация иши бўйича илмий раҳбарлар билан ҳамкорликда жиддий ишлаш талаб этилади.

1,2,3-курс бакалавриатура ва 1-курс магистратура талабалари учун:

Барча 1-3 курс бакалавриат ва магистратура 1-курс талабалари учун жорий йилнинг 06.06.2020 йилига қадар масофавий таълим дастурлари асосида ўқув жараёни ташкил қилинади. MOODLE тизимида (http://moodle.tdtu.uz/) машғулотлар олиб борадиган ҳар бир профессор-ўқитувчи томонидан ўзининг фани бўйича маъруза матнлари, амалиёт ва лаборатория ишлари бўйича қўлланмалар, турли презентациялар ва  ОБ ва ЯБ билетлари киритилган бўлиб, талабалар билан бевосита MOODLE тизими, телеграмм каналлари орқали масофавий тарзда фанлардан машғулотларни талабалар томонидан ўзлаштириб боришини назорати йўлга қўйилган.

Ҳурматли талабалардан, MOODLE тизими, телеграмм каналлари орқали берилган маълумотлардан унумли фойдаланган ҳолда фанлар бўйича барча топшириқларни ўз вақтида ўзлаштириб бориши сўралади.

Бакалавриат 1-3 курслар учун ўқув жараёни жадвалига мувофиқ 01.06.2020 йилдан – 13.06.2020 йилгача, магистратура 1 курслар учун эса  08.06.2020 йилдан – 20.06.2020 йилга қадар якуний баҳолаш ўтказилиши белгиланган.

Ҳурматли талабалар шу белгиланган муддатда барча фанлардан якуний баҳолашларни мувафаққиятли топшириб олиш керак бўлади.

Қарздор талабаларга жорий йилнинг сентябрь ойида қарздор фанларини ўзлаштириш учун бир ой муддат берилади.

Барча курс талабалари учун тўлов-шартнома пулларини тўлаш:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги                ПҚ-4391-сон қарорига мувофиқ тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабалар учун контракт тўловларини амалга ошириш  муддатлари олий таълим муассасаси ректори томонидан узайтирилиши қайд этилган.

Республикадаги тиббий-эпидемиологик ҳолатни ҳисобга олган ҳолда, Тошкент давлат техника университети талабаларининг карантин шароитларидан келиб чиқиб, 2019-2020 ўқув йилида тўлов-контракт асосида бакалавриат ва магистратурада таҳсил олаётган талабалар учун тўлов-контракт  миқдорининг иккинчи ярмини тўлаш муддати жорий йилнинг 15 майига қадар узайтирилган.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.