Islom Karimov nomidagi Toshkent davlat teхnika universitetida 2020 yil 17-18 aprel kunlari “Fan va teхnika taraqqiyotida intellektual yoshlarning o’rni” mavzusida Respublika ilmiy-teхnik anjumani o’tkaziladi

0
296
Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ИСЛОМ КАРИМОВ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ
“ФАН ВА ТЕХНИКА ТАРАҚҚИЁТИДА ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЁШЛАРНИНГ ЎРНИ”
Республика илмий-техник анжумани
АХБОРОТ ХАТИ

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида 2020 йил 17-18 апрель кунлари “Фан ва техника тараққиётида интеллектуал ёшларнинг ўрни” мавзусида Республика илмий-техник анжумани ўтказилади. 

Анжуманда Республика ОТМларидан Ёш олимлар, докторант, магистрант ҳамда талабаларнинг маърузалар билан иштирок этиши кўзда тутилган.

Анжуманда қуйидаги йўналишлар бўйича шўъбалар фаолият олиб боради:

  • Фундаментал фанлар;
  • Электроника, физикавий электроника ва автоматика;
  • Энергия тежамкор технологиялар ва қайта тикланувчан энергия манбалари;
  • Механика, машинасозлик, муҳандислик ва кимёвий технологиялар, саноат экологияси;
  • Геология-қидирув, кончилик иши ва металлургия.
  • Авиакосмик технологиялар.

Тезисни расмийлаштириш талаблари

  1. Тезис матни “МS Word” дастурида “Times New Roman” шрифтида 12 ўлчамда терилган бўлиши керак.
  2. Тезис ҳажми бир интервалда босилган матн ҳисобида А4 форматда (жадваллар, расмлар ва адабиётлар рўйхати билан биргаликда) тўлиқ 2 бет бўлиши керак, учинчи бетда анжуман иштирокчилари анкетаси тўлдирилиши керак. Матн чегараси ўлчами: юқори ва пастдан – 2,0 см, чапдан – 3 см, ўнгдан – 1,5 см.
  3. Тезисдаги материалларда энг зарурий математик ифодаларгина берилиши керак.
  4.  Биринчи қаторда маърузанинг номи саҳифанинг ўртасида бош ва қалин ҳарфларда, иккинчи қаторда талаба, магистрант, докторант ва ёш олимларнинг исми-шарифи, ўқиш ва иш жойи кўрсатилади, кейинги қатордан илмий раҳбарнинг илмий даражаси ва унвони иш жойи ёзилади. Янги қатордан матн ёзилади. Матн охирида фойдаланилган адабиётлар рўйхати келтирилади.
  5.  Тезислар матни таҳрир қилинган ҳолда тақдим этилиши шарт. Анжуман мавзусига мос келмайдиган, кечикиб келган ва талабга жавоб бермайдиган тезислар тўпламга киритилмайди ҳамда муаллифларга қайтарилмайди. Тақдим этилган ахборотларнинг тўғрилиги учун муаллиф(лар) шахсан жавобгардир.

Тезислар 1 нусҳада қоғоз ва электрон шаклда ташкилий қўмитага 2020 йил 25 мартгача топширилиши керак. Бошқа ОТМ ва ИТМлар иштирокчилари маърузаларини ташкилий қўмитанинг электрон манзилига юборишлари мумкин.

Ташкилий қўмита манзили: Тошкент ш., Университет кўчаси, 2 уй, ТДТУ Бош бино, 508 – хона.
Тел.: +998 71 227-19-47; (342 ички); +99894 656-89-19.                                Факс: (8 371) 246-42-01.
E-mail: tdtu_anjuman_2020@tdtu.uz

Анжуман иштирокчиси анкетасини юклаб олиш:

Анжуман иштирокчиси анкетаси
«ФАН ВА ТЕХНИКА ТАРАҚҚИЁТИДА ИНТЕЛЛЕКТУАЛ
ЁШЛАРНИНГ ЎРНИ» мавзусидаги илмий анжумани иштирокчиси ҳақида маълумот
Муаллифнинг Ф.И.Ш.:
Ўқиш (иш) жойи:
Факультети, гуруҳи
Лавозими
Илмий даражаси ва илмий унвони
Маъруза тури (ялпи мажлисда, шўъба йиғилишида)
Шўъба йўналиши:
Маъруза номи:
Маърузачининг манзили, телефон рақами:
Е-mail:

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.