2020 йил 9 январь куни “Telegram yulduzlari” каналида тарқатилган “Talimga etiborni axvoli. Toshkent Davlat texnika universitetida sirtqi bo‘lim” номли расмли тасвирга РАДДИЯ

0
787
Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида сиртқи таълим талабалари учун ўқув жараёни тўлиқ ташкил қилинган.

2020 йил 9 январь куни “Муҳандислик технологиялари” факультетида талабалар танаффусда ўзаро ҳазиллашган ҳолатда ўртоғларига ўзаро ички телеграм канали орқали  маълумот жўнатишган. Бу ҳолатни бошқа бир талабанинг ўртоғи бошқа телеграмм каналларига ҳолатга жиддий тус берган ҳолатда маълумот берган. Аслида ушбу вазиятда ҳеч қандай салбий ҳолат кузатилмаган, 2-курс сиртқи талабалар учун “Физика” фанидан маъруза машғулотлари ўз вақтида ва барча талабларга жавоб берган ҳолатда доц. А.Гаипов томонидан ўтказилган. Давомат 96,7%. Буни талабаларнинг ўзлари томонидан олинган қуйидаги тасвирлардан ҳам худди шу гурухда олиб борилаётган дарс жараёнини талаб даражасида ўтилаётганлигини кўриш мумкин.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.