Астраханда Россия-Ўзбекистон ОТМ ректорларининг минтақавий форумида университетнинг иштироки

0
2082
Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

8 апрель куни Россия Федерациясининг Астрахань  шаҳрида Россия ва Ўзбекистон ОТМ ректорларининг минтақавий конференциясида университет ректори С.М.Турабджанов Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У.Бегимқулов бошчилигида вазирлик мутахассислари ва 20 та ОТМ ректорларидан иборат делегация таркибида иштирок этди.

Минтақавий конференцияда асосий масала сифатида 2018 йил октябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтган “Янги иқтисодиёт учун – янги кадрлар” биринчи Ўзбекистон-Россия таълим форумида имзоланган ҳужжатларни амалга ошириш ҳамда иккинчи Россия-Ўзбекистон таълим форумини ўтказишга тайёргарлик кўриш масалаларига урғу берилди.

Университет ректор С.М.Турабджанов минтақавий конференциянинг «Россия ва Ўзбекистон ОТМ лари ҳамкорликларининг амалий механизмлари» секциясига раислик қилди.

Шунингдек «Ҳамкорликнинг янги босқичи: Биринчи Ўзбекистон-Россия таълим форумида имзоланган ҳужжатларни амалга ошириш» ялпи мажлисида «Техник таълим – фаол инновация ривожланишининг асоси: Тошкент давлат техника университетининг Россия ОТМ лари билан ҳамкорлик тажрибаси» мавзусида маъруза қилди.

Маърузада университетнинг Россия ОТМ лари билан ҳамкорликда олиб борилаётган ва келажакда режалаётган ишлари тўғрисида конференция иштирокчиларига батафсил маълумот берилди.

Конференция доирасида ректор С.М.Турабджанов Астрахан давлат техника университети билан музокаралар ўтказиши ва якунда ҳамкорлик меморандуми имзолашини ҳам кўзда тутилган. Маълумот учун, 2018 йил 18 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистон – Россия таълим форуми ўтказилиб, унда россиялик ҳамкорлар билан жами 114 та шартнома ва битимлар имзоланган эди. Хусусан, Ўзбекистонда РФ нинг 6 та нуфузли ОТМ филиали ва 2 та факультетини очиш, 52 та қўшма таълим дастурини жорий этишга келишилган. Ҳусусан университетимиз форум доирасида Россиянинг 4 та ОТМ билан ҳамкорлик шартномалари имзолаган.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.