Друк

Университет кенгаш бўлими    

Университет илмий котиби Аюпов Кутуп Саутович.

Илмий даражаси – физика-математика фанлари номзоди.

Илмий унвони – доцент.

Қабул вақти: 9-00 дан 17-00 гача.

Телефон: (8 371) 246-61-17.

Почта: Аyupov_rich. @ rambler.ru

1.   Университет кенгаши бўлими ҳақида:

1. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й. 9-сон, 225-модда) ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й. 11-12-сон, 295-модда) қонунларига ҳамда “Олий таълим тўғрисида”ги Низомга мувофиқ олий таълим муассасаси Илмий кенгаши фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Илмий кенгашнинг мақсад ва вазифалари

     4. Илмий кенгашнинг мақсади - Тошкент давлат техника университети жамоаси сайъ-ҳаракатлари, интеллектуал салоҳияти ва бошқа барча имкониятларни Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги қонунларига белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш, олий таълимнинг давлат таълим стандарти талаблари даражасида мукаммал билим, малака, кўникмаларга эга бўлган профессионал мутахассислар тайёрлашга йўналтиришдан иборат.

     5. Тошкент давлат техника университетининг Илмий кенгаши:

     -  Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларининг қатъий бажарилишини ўрганиб чиқади ҳамда устивор масалалар бўйича тавсия ва топшириқлар белгилайди;

     - факультетларнинг ўқув, илмий тадқиқот ва маънавий-маърифий ишлари тўғрисидаги, академик лицейлар, Тошкент давлат техника университети қошидаги илмий жамиятларнинг фаолияти тўғрисида, қабул комиссиясининг қабул натижалари тўғрисидаги, шунингдек маркетинг хизматининг халқ хўжалигининг битирувчи мутахассисларга бўлган эҳтиёжи, буюртмачи ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалари тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади ҳамда тегишли қарор қабул қилади;

     - илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий ишлар режалари ижроси, профессор-ўқитувчилар таркибининг малака ошириш ва қайта тайёрлаш масалаларини муҳокама қилади ҳамда тегишли қарорларни қабул қилади;

     - Тошкент давлат техника университети ривожланишининг йиллик ва истиқболий режаларини тасдиқлайди, моддий-техник таъминот ва молиявий-хўжалик фаолияти натижаларини муҳокама қилади ҳамда тегишли қарорларни қабул қилади;

     - факультет ва кафедраларни очиш, тугатиш, ўзгартириш, шунингдек маркетинг хизмати таклифларини ҳисобга олган ҳолда янги бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш ёки тўхтатиш билан боғлик масалалар бўйича қарор қабул қилади;

     - “Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ профессор-ўқитувчилар лавозимларини эгаллаш учун танловлар ўтказади;

     - профессор, доцент илмий унвонини олишга интилаётган изланувчиларнинг хужжатларини кўриб чиқади ва белгиланган тартибда илмий унвонга тасдиқлашга тақдим этади;

     - Тошкент давлат техника университети битирувчилари ҳамда профессор-ўқитувчиларининг инглиз тилини билишларини таъминлаш ва компьютер технологиялари, Интернетдан фойдалана олишлари бўйича таянч кўникмаларни шакллантириш масалаларини муҳокама қилади ва чора-тадбирлар белгилайди;

     - таълим жараёнининг ўқув адабиётлари билан таъминланганлиги, янги авлод дарслик ва ўқув қўлланмалари, шунингдек инновацион таълим технологияларини қўллашга асосланган ўқув-услубий мажмуаларни тайёрлаш ва нашр этиш масалаларини муҳокама қилади;

     - катта илмий ходим-изланувчилар ва мустақил изланувчилар номзодларни тавсия этади, уларнинг шахсий режалари ва диссертациялари мавзуларини тасдиқлайди;

     - Тошкент давлат техника университети иқтидорли талабалари ва стажер-тадқиқотчи-изланувчилари сафидан  Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси ва номли давлат стипендиялар танловида иштироқ этадиган номзодларни тавсия этади;

     - асосий буюртмачи ташкилот, корхона ва муассасалар билан корпоратив ҳамкорликни ривожлантириш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш ҳамда талабаларнинг малакавий амалиёти самарадорлигини ошириш масалаларини муҳокама қилади ва уларни яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;

     - хорижий мамалакатларнинг олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича қарорлар қабул қилади;

     - таълим хизматлари билан шуғулланувчи кичик корхоналар, фирма ва курслар фаолияти ҳақида раҳбарларнинг ҳисоботларини эшитади ҳамда тегишли қарор қабул қилади;

     - Тошкент давлат техника университети  талабалари ва ходимларининг техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазасини такомиллаштириш бўйича тадбирларни белгилайди.

3. Илмий кенгаш фаолиятини ташкил этиш

     6. Илмий кенгаш ўз фаолиятини ҳар ўқув йили учун ишлаб чиқиладиган режага мувофиқ амалга оширади. Илмий кенгаш режаси Илмий кенгаш томонидан кўриб чиқилганидан сўнг ректор томонидан тасдиқланади.

     7. Тошкент давлат техника университетининг ўқув, илмий-услубий, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий ва ташкилий ишларга доир барча масалалар бўйича Илмий кенгаш қарорлари очиқ овоз бериш тартибида кўпчиликнинг овози билан қабул қилинади. Илмий кенгаш мажлиси унинг таркибидаги аъзоларнинг 2/3 қисми иштирок этгандагина ҳақиқий ҳисобланади.

     Профессор-ўқитувчилар таркиби лавозимларини эгаллаш ҳамда профессор ёки доцент илмий унвонларини бериш бўйича ўтказиладиган танловлар ва тақдимномалар юзасидан қарорлар ёпиқ овоз бериш йўли билан белгиланган тартибда қабул қилинади.

     8. Илмий кенгаш қарорлари ректор томонидан тасдиқланганидан сўнг кучга киради.

     9. Илмий кенгаш мажлиси баённома билан расмийлаштирилади. Баённомалар Илмий кенгаш раиси ва илмий котиби томонидан имзоланади.