Гиёҳвандлик - ҳудуд, чегара, миллат танламайдиган мудҳиш иллат” мавзусида маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди.

2017 йил 3- ноябрь куни соат 11:00 да Ўзбекистон Япония ёшлар инновацион марказида талаба-ёшлар ўртасида профилактик тадбирларни янада кучайтириш мақсадида “Гиёҳвандлик - ҳудуд, чегара, миллат танламайдиган мудҳиш иллат” мавзусида маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази мутахассиси Ж.Убайдуллаев, Тошкент шаҳар наркология диспансери врач наркологи Ф.Ахмедов, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори А.Алимов, Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи М.Атамуратов, Маънавият ва маърифат бўлими услубчилари Ж.Турсунов, Сафаров С ва барча факультет декан ўринбосарлари, профессор-ўқитувчилар, гуруҳ мураббийлари ва 200 нафар талаба-ёшлар иштирок этдилар.

Тадбирда барча иштирокчиларга “Қабоҳат” номли видеофильм намойиш этилди. Гиёҳвандликнинг жирканч қиёфасини турли кўринишларда намоён қилиб, қонунга хилоф хатти ҳаракати билан жамиятдаги барқарор ҳолатга салбий таъсир кўрсатишга уринаётган оғуфурушлар ҳақидаги ушбу фильм ёшларда катта таассурот қолдирди ва барчани огоҳликка чорлади.

         “Қабоҳат” номли видеофильм намойишидан сўнг М.Атамуратов барчани тадбир меҳмонлари билан таништириб ўтди. У ўз сўзида мамлакатимизда ҳукм сураётган барқарор тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш, бу борада давлатимиз раҳбарининг минтақада ва ер юзида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги саъйи-ҳаракатлари, гиёҳвандлик -ҳудуд, чегара, миллат танламайдиган мудҳиш иллат эканлиги ҳамда ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни гиёҳвандлик воситаларидан муҳофаза қилишда барча ҳуқуқ-тартибот идоралари сингари шу юртда яшаётган ҳар бир инсоннинг бурчи эканлигини гапириб ўтди.

Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи М.Атамуратов сўз навбатини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази мутахассиси Жасур Убайдуллаевга берди. Ж.Убайдуллаевга ўз нутқида бугун дунё майдонларидаги минтақалар ва ҳудудларни мафкуравий бўлиб олишга уринишлар турли йўллар билан амалга оширилаётганини, ўзини дўст, миллатдош, ватандош қилиб кўрсатаётган жоҳиллар ғараз ниятлари йўлида ҳаётий тажрибага эга бўлмаган ёшларни, иродасиз кишиларни, соддадил хотин-қизларни йўлдан уришга ҳаракат қилишаётганини таъкидлади. Наркотик моддалар истеъмоли йилдан-йилга кўпайиб бораётганини ҳамда уларнинг тарқалиш ҳудудларини аниқ кўрсатиб ўтди. Шу билан бирга, мамлакатимизда осойишталик ва хотиржамликни ардоқлаб, фуқаролар, айниқса ёшлар илмли, маърифатли бўлиб, илм-фан йўлида эркин ижод қилишлари, фақат яхшилик сари интилишлари кераклигини, булар эса ўз навбатида, четдан кириб келадиган турли наркотик моддалар, препаратларнинг зарарли таъсирлари, турли руҳий ҳолатлар ҳақида айтиб ўз сўзини якунлади.

Тадбирда кейинги сўз навбати Тошкент шаҳар наркология диспансери врач наркологи Фарход Ахмедовга берилди. У ўз сўзида Тошкент шаҳар наркология диспансерида аҳолимиз учун яратилган кенг шарт-шароитлар, аноним хоналари ҳақида батафсил маълумотларни бериб, шу билан бир қаторда Гиёҳвандлик -ҳудуд, чегара, миллат танламайдиган мудҳиш иллат эканлиги, ҳозирги кунда гиёҳвандлик ва наркотик моддаларининг бир нешта турлари мавжуд бўлиб ва бугунги кунда кенг тарқалган уч хилдаги наркотик ярим синтетик, синтетик, табиий турлари буйича ва уларнинг инсон руҳиятига таъсир кўсатувчи омиллари ҳамда руҳий кассалликларини келтириб чиқарилиш буйича кенг тушунчалар бериб ўтди. Шунингдек ОИТС, гиёҳвандликлик ва оммавий маданият ҳамда ахборот ҳуружларининг салбий оқибатлари, ёшларда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, бу борада диспансерда амалга оширилаётган ишлар хусусида алоҳида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг тадбирга ташриф буюрган соҳа мутахассислари томонидан талаба-ёшларнинг барча саволларига далил ҳамда мисоллар ёрдамида тўлиқ жавоб берилди.

М.Атамуратов барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдирган ҳолда тадбирни якунлади.

Biz bilan bog'lanish

100095, O'zbekistan, Toshkent,
Universitet ko'chasi 2

Telefon: +998712464600

Faks: +998712271032

Elektron manzil: tstu_info@tdtu.uz

JoomShaper