Талаба ёшлар, магистрантлар, катта илмий ходим-изланувчилар, мустақил изланувчилар, профессор-ўқитувчилар иштирокида семинар ўтказилди

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрел куни

Тошкент шаҳар, Олмазор туманига ташрифлари чоғида Талабалар шаҳарчаси ҳудудида Ўзбекистон талабаларининг миллий илмий-маърифий марказини барпо этиш юзасидан берган топшириқлари ижросини таъминлаш бўйича Тошкент давлат техника университети талаба ёшлари, магистрантлари, катта илмий ходим-изланувчилари, мустақил изланувчилари ва профессор-ўқитувчилари

МУРОЖААТНОМАСИ

Республикамизда таълим тизимининг изчил равишда такомиллаштирилаётганлиги, жумладан, Президентимизнинг жорий йил 20 апрелдаги «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари мазкур тизим сифатини янги босқичга кўтаришга замин яратиши, шубҳасиз барчамизни қувонтиради. Бу билан бир қаторда олдимизга улкан масъулият ҳам юклайди.

Ушбу қарорда кўплаб чора-тадбирлар қатори янги авлод ўқув адабиётларини яратиш ва уларни олий таълим муассасаларининг таълим жараёнига кенг тадбиқ этиш, олий таълим муассасаларини замонавий ўқув, ўқув-методик ва илмий адабиётлар билан таъминлаш, шу жумладан, энг янги хорижий адабиётлар сотиб олиш ва таржима қилиш, ахборот-ресурс марказлари фондларини мунтазам янгилаб бориш бўйича вазифалар белгиланган.

Талабалар шаҳарчасида барпо этилиши режалаштирилаётган Ўзбекистон талабаларининг миллий илмий-маърифий маркази ана шундай замонавий талабларга жавоб беради. Марказ электрон-ресурслар, даврий адабиётлар, мутолаа, мультимедиа ва конференция залларини ўз ичига олади. Бу Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказий институти, ўрта-махсус таълим масканлари ўқувчи ва талабалари, профессор-ўқитувчиларига катта қулайлик яратади.

Президентимиз марказ лойиҳаси ва концепциясини такомиллаштириш, унинг қамровини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар бердилар. Мажмуани Ўзбекистон талабаларининг Миллий илмий-маърифий маркази тарзида ташкил этиш, дунё университетлари билан ҳамкорлик ўрнатиш, халқаро талаблар даражасидаги кадрлар тайёрлаш, профессор-ўқитувчиларнинг илмий анжуманларини йўлга қўйиш зарурлигини таъкидладилар. Марказ атрофида боғ барпо этилиши ҳамда Ўзбекистон ва жаҳон мутафаккирларининг сиймолари ўрнатилиши тўғрисида ҳам айтиб ўтдилар.

Президентимизнинг Талабалар шаҳарчаси ҳудудида Ўзбекистон талабаларининг миллий илмий-маърифий марказини барпо этиш юзасидан берган топшириқлари юзасидан 2017 йилнинг 6 май куни Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университи талаба ёшлар, магистрантлар, катта илмий ходим-изланувчилар, мустақил изланувчилар, профессор-ўқитувчилар иштирокида семинар ўтказилди.

Унда университет ректори Президентимизнинг топшириқлари ижроси юзасидан белгилаб берилган вазифалар, яъни: ривожланган хорижий давлатлар Марказларининг лойиҳаси, тузилмаси, функциялари ва қурилиши билан яқиндан танишиш; Марказ ғояси ва мазмуни Концепциясини ишлаб чиқиш; Марказ лойиҳа-смета хужжатлари, қурилиш, молиялаштириш манбаси ва эксплуатация Концепциясини ишлаб чиқиш ҳамда Марказни хорижий олий таълим муассасалари марказлари билан ҳамкорлик Концепциясини ишлаб чиқиш тўғрисида маълумот бердилар.

Тошкент давлат техника университет талаба ёшлари, магистрантлари, катта илмий ходим-изланувчилари, мустақил изланувчилари ва профессор-ўқитувчилари ҳам сўзга чиқишиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрел куни Тошкент шаҳар, Олмазор туманига ташрифлари чоғида  Талабалар шаҳарчаси ҳудудида Ўзбекистон талабаларининг миллий илмий-маърифий марказини барпо этиш юзасидан берган топшириқлари ижросини таъминлаш бўйича ҳамда ушбу Марказнинг ёшлар ва илм-аҳли учун жуда кенг имкониятлар эшигини очиб бериши мумкинлиги ҳақида ижобий фикрлар билдиришди.

Хулоса ўрни таъкидлаш керакки, мингдан ортиқ профессор-ўқитувчилар, 11 минга яқин талабалар, магистрантлар ва илмий ходимлардан иборат Тошкент давлат техника университети жамоаси томонидан Президентимизнинг Талабалар шаҳарчаси ҳудудида Ўзбекистон талабаларининг миллий илмий-маърифий марказини қуриш юзасидан берган топшириқларини мамнуният билан қабул қилганликлари ва кенг қўллаб-қувватлашлари, топшириқларни амалга оширишда елкама-елка туриб, енг шимариб тайёр эканликлари, қолаверса, ҳалқимизга барпо этилаётган Марказнинг мазмун-моҳияти ва ғоясини кенг тарғиб қилиш учун ўзларини сафарбар қилишлари билан ушбу мурожаат қабул қилинди.

Biz bilan bog'lanish

100095, O'zbekistan, Toshkent,
Universitet ko'chasi 2

Telefon: +998712464600

Faks: +998712271032

Elektron manzil: tstu_info@tdtu.uz

JoomShaper