“Гиёҳвандлик –аср вабоси, ундан ёшларимизни асрайлик” мавзусига бағишланган маънавий маърифий учрашув

Тадбирни Машинасозлик факулътети маънавият ва маърифат ишлари бўйича декан муовини Б.И. Ибрагимов сўзга чиқиб, очиб берди.У ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 15 ноябръ куни мамлакатимизда ҳуқубузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ва улрани ҳал этиш масаларига бағишланган  видеоселектр йиғилиши бўлиб ўтгани хақида талабаларга маълумот берди.

Йиғилишда ёшлар ўртасида содир этилаётган жиноятчилик масаласи батафсил мухокама қилинди Бу борада аҳвол ташвишланарлидир. Хусусан жорий йилнинг 10 ойи давомида ёшларнинг 22 минг нафари жиноятга қўл урган.

Бу рақам жиноят содир этган шахслар кўрсаткичининг учдан бир қисмини  ташкил қилади. Ачинралиси шуки, академик лицей ва касб ҳунар коллежлари ўқувчилари томонидан 875 та, мактаб ўқувчилари томонидан 310 та оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этилишига йўл қўйилганлигини таъкидлаб ўтганлигини яна бир бор талабаларга тушунтирди ва ўз сўзини тугатди. Кейин сўз навбати Жисмоний тарбия” кафедраси катта ўқитувчиси Ж. Комиловага берилди. У ўз сўзида гиёҳвандликка қарши кураш борасидаги масалага давлат миқёсида катта эътибор қаратилганини, наркоманияга қарши курашнинг мустаҳкам ҳуқуқий базаси яратилганини, хавф-хатарни бартараф этиш мақсадида кенг ҳар жамоатчиликнинг фаоллиги зарур эканлигини тушунтирди. Ўтган йиллар давомида наркобизнесга қарши олиб борилган ишлар мамлакатимизда гиёҳвандликнинг олдини олиш, психатроп воситалар олди-сотдисини бартараф этиш самарадорлигини оширишига олиб келди.

Аввало, бу каби саъй-ҳаракатларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш учун қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, хусусан, “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги ҳамда БМТ конвенцияларини ратификация қилиш ҳақидаги қонунлар қабул қилинди. Бундан ташқари, наркотик моддаларни назорат қилиш давлат комиссияси тузилди.

Ўтган йиллар давомида наркобизнесга қарши олиб борилган ишлар мамлакатимизда гиёҳвандликнинг олдини олиш, психатроп воситалар олди-сотдисини бартараф этиш самарадорлигини оширишига олиб келди.

Аввало, бу каби саъй-ҳаракатларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш учун қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, хусусан, “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги ҳамда БМТ конвенцияларини ратификация қилиш ҳақидаги қонунлар қабул қилинди. Бундан ташқари, наркотик моддаларни назорат қилиш давлат комиссияси тузилди.

Ўзбекистоннинг бу йўналишдаги асосий танлаган йўли трансмиллий уюшган жиноий гуруҳлар наркотик воситаларни контрабанда қилиш учун республика ҳудудидан фойдаланишининг олдини олиш, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи устидан қатъий назорат ўрнатиш, гиёҳвандлик восталарининг ноқонуний айланишига қарши курашиш самарадорлигини таъминлаш, гиёҳвандликка чалинган беморларга кафолатли тиббий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, бу соҳада халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга катта эътибор қаратилмоқда.

Гиёҳвандликка чалинган беморларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилмоқда. Ушбу қонун билан гиёҳвандликка қарши курашда бу иллатнинг профилактикасини таъминлаш чоралари белгиланди. Қонунда бутун давлат ва жамоат ташкилотларининг гиёҳвандликка қарши курашиш мажбурийлиги белгиланиши билан бирга, наркотик моддаларни пропаганда қилиш мутлақо тақиқланди.

Жиноят кодексида гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний муомаласи учун жавобгарлик белгиланган. Жиноят қонунчилигида бу жиноятларга, айниқса, вояга етмаганларни жалб қилишига алоҳида ҳол деб қаралади. Айрим ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик ўрнатилган. Жиноят қонунчилигидан ташқари яна бир қатор қонунларимиз ҳам гиёҳвандликка қарши қаратилгандир.

Булардан ташқари, республикамиз қонунларида салбий ҳолатлар, ғайриқонуний ишлар ва жамоат учун хавфли ҳаракатларга қарши тарбиявий воситаларни қўллаш каби тадбирлар белгиланган.

Гиёҳвандликка одатда, руҳан заиф, иродаси бўш, бировларга тақлид қилишга мойил, ўта худбин кишилар берилувчан бўлади. Бундай шахслар ўз мойилликларига қарши курашолмайдилар. Бора бора организмдаги мойиллик “мутлақ ғолиб” га айланади. Аввал тажанглик, кайфият бузуқлиги, хотира сусайиши каби руҳий ўзгаришлар, кейинчалик терлаш, юракнинг нотекис уриши, танглайнинг қуруқшаши, озиш, қўл-оёқда титроқ пайдо бўлиши, ранг синиқиши, кўз қорачиғининг кенгайиши каби жисмоний ўзгаришлар рўй беради. Бангилик одамни мажруҳ қилиб қўяди.

Энди у навбатдаги кайфни суриш учун ҳар қандай пасткашликдан тоймайди. Сотқинлик, алдаш, ўғрилик унинг кундалик юмушига айланади. Маълум вақт ўтгач, наркотик доза банги организмига “ҳоким”лик қила бошлайди. Бу даврда наркотик модда дозасининг озгина оширилиши беморнинг ўлимига сабаб бўлиши мумкин. Қаттиқ назорат остида даволанилмаса, наркоманнинг ҳаёти хавф остида қолиши мумкин.

Таъкидлаш лозимки, ёшлар тарбияси соҳасидаги муаммоларни қанчалик тез ҳал қила олсак, бу иллатга қарши самарали кураша оламиз. Бунинг учун ҳар бир кишида ижтимоий бурч туйғусини тарбиялаш керак. Бундан ташқари, бугун барча иллатларга қарши аёвсиз кураш кетаётганда жазолашни асосий чора деб қарамасдан, профилактика, яъни иллатларнинг олдини олишга кўпроқ эътибор бермоқ зарур. Жамиятимиздаги ҳар бир муваффақиятга, ҳар бир салбий ҳодисага барча бирдек жавобгардир.

Шу ўринда бир мулоҳаза туғилади. Баъзи бир одамлар гиёҳвандликка қарши курашиш ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг вазифаси деб тушунади. Давлатимиз томонидан наркоманияга қарши курашишга оид топшириқлар бундан кейин ҳам ушбу органлар томонидан аниқ ва бирдай бажарилишига шубҳа йўқ. Лекин кенг жамоатчилик, ёшидан, миллатидан, ижтимоий аҳволидан қатъий назар, бир фикрни яхши англаб олиши шарт. Инсонлар “фарзандим наркотик моддалар савдоси билан шуғулланмаса, уни истеъмол қилмаса бас, бу бало менга ва яқинларимга хавф сололмайди” деб ўйласа, катта хатога йўл қўяди. Чунки, фарзандлар ҳар қанча яхши тарбияланмасин, баркамол бўлмасин, мактаб-коллеждами, олий таълим муасасасидами, маҳалладами, кафе-бардами ёки иш жойидами шу иллатга чалинганлар уни ҳам наркомания домига тортиши ҳеч гап эмас. Гиёҳвандлик умр кушандаси. Хозирги  маълумотларга қараганда дунё бўйича 200 миллион атрофида одам гиёхвандлик балосига мубтало бўлган. Дунёда туғилаётган гўдакларнинг 10% и ногирон, майиб мажруҳ туғилмокда. Демак  бу қора ажал инсониятнинг келажагига ҳам катта хавф туғдирмоқда. Ҳар куни 5 мингдан зиёд гўдак шу касаллик билан ҳаётдан кўз юммокда. Йилига 15 миллиондан ортик бола ё отаси ё онаси ёки икковидан хам жудо бўлмоқда.Гиёҳвандликни энг ёмон келтириб чикарадиган хавфи бу ОИТС яъни СПИД касаллигидир.

 Бунинг оқибати эса ўлим билан якунланиши ҳеч кимга сир эмас. Гиёҳвандликнинг салбий оқибати фақат шахсга ёки жамиятга эмас, балки бориб-бориб бутун мамлакатнинг соғломлиги ва барқарорлигига путур етказиши, сиёсий тузум ва қонунчиликни издан чиқишига ҳам сабабчи бўлиши мумкин. Инсоннинг умри бебаҳолиги билан биргаликда қадрига етишлик лозим бўлган улкан ғанимат. Умр деб аталган қадри бебаҳо неъмат маълум сония, минут,  соат, кун, ой, йиллардан иборат. Маблағни эртага ишлайди деб жамлаб қўйиш мумкин. Лекин умр шундай маблағки уни эрталикка жамлаб бўлмайди.Тадбир сўнгида жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқубузарликлар профилактикаси куни борасидаги тадбирлар аҳолининг хусусан ёшларнинг орасига кириб бориб, халқ билан мулоқотнинг самарали усул ва услубларидан амалиётда оқилона фойдаланишга хизмат қилмоқда. Ва ўз номи билан жамият ҳаётига соя слоаётган иллатларга қарши курашиш, камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, барча эзгу мақсадларнинг асоси бўлган ёшларни “Гиёҳвандлик –аср вабоси, ундан ёшларимизни асрайлик” асраш мақсадида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига қаратилмоқда деб ўз сўзини тугатди. Шундан сўнг тадбирга ташриф буюрган соҳа мутахасислари томонидан талаба ёшларнинг барча саволларига далил ҳамда мисоллар билан тўлиқ жавоб берилди. Машинасозлик  факулътети декан муовини Б.И.Ибрагимов барча тадбир иштирокчиларига миннатдорчилик билдирган ҳолда тадбирни якунлади.

Наши контакты

100095, Узбекистан, г. Ташкент, улица Университетская 2

Телефон: +998712464600

Факс: +998712271032

Электронная почта: tstu_info@tdtu.uz

JoomShaper