«Конституция – бош қомусимиз» мавзусида маънавий-маърифий тадбир

  Тадбирни факультет декани Х.Ф.Зикриллаев кириш сўзи билан очди. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 1992 йил 8 декабрь куни Ўзбкистон Республикасининг Олий Кенгашининг иккинчи чақириқ XI сесcиясида қабул қилинганлиги, 8 декабрь – Умумхалқ байрами деб эълон қилинлиги санаси билан барчани табриклади.

«Ўзбекистон тарихи» кафедраси профессори У.Хаитов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси муқаддима, олтита бўлим, 26 та боб ҳамда 128 та модадан иборатлиги, Ўзбекистон давлати мустақиллигига эришгач янги суверен давлат мақомини Конституциявий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйиш муаммоси юзага келганлиги, Конституция лойиҳаси устида ишлаган ишчи комиссияси ҳақида, Конституциянинг тасдиқланиши, унга киритилган ўзгартиришлар, Конституциянинг бугунги кундаги аҳамияти тўғрисида маъруза қилди. «Тиллар (ўзбек ва рус)» кафедраси мудири Н.З.Умарова  сўзга чиқиб, Конституциянинг талабаларнинг келгусида қайси соҳани эгаллашмасин, ишлаб чиқариш, хусусий сектор, давлат корхонаси бўладими, барча ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ва бошқа соҳаларда Конституция асосий ҳуқуқий ҳужжат бўлиб, улар учун иш китоби бўлиб қолиши лозимлигини айтди. Конституциямизнинг биринчи бўлим иккинчи боб 14 моддасида «Давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга оширади». Шунинг учун ҳам Конституциямиз адолат қомуси деб аталади деган фикрлари билан якунладилар.

Наши контакты

100095, Узбекистан, г. Ташкент, улица Университетская 2

Телефон: +998712464600

Факс: +998712271032

Электронная почта: tstu_info@tdtu.uz

JoomShaper