Print

Тошкент давлат техника университети

хотин-кизлар кумитаси бошлангич ташкилоти

 

 

ТошДТУ хотин-кизлар кумитаси бошланғич ташкилоти

раиси Тўтихон Мухтарова

 

 

 

 

 

Тошкент давлат техника университети хотин-кизлар кумитаси бошланғич ташкилотининг маънавий-маърифий йўналишда амалга оширадиган тадбирлар режаси 2011 йил 29 августдаги Илмий кенгаш йиғилишида тасдиқланган. Ушбу режа асосида ҳар бир факультетда иш режалари тузилган. Режа асосида ўтказилган тадбирлар бўйича университет хотин-кизлар кумитаси бошланғич ташкилотида баённомалар мавжуд.

Университет хотин-кизлар кумитаси бошланғич ташкилоти университетнинг ижтимоий ҳаётида, профессор-ўқитувчилар, ёрдамчи техник ходимлар, талаба-кизлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни олиб боришда фаол иштирок этиб келмоқда.

Университет бошланғич хотин-кизлар кумитаси томонидан талаба кизларда соғлом турмуш тарзи малакаларини шакллантириш, ўз саломатлигига нисбатан масъулият, турли зарарли одатларга ружу қўймаслик, фахш йўлига кирмаслик, мунтазам равишда спорт билан шуғулланиш, овқатланиш, кийиниш гигиеналарига ва муомала одатларига риоя  қилишни шакллантириш, талаба кизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ҳуқуқий онгини ошириш ва маънавий маданиятини кўтаришмақсадида университетда, 71-талаба кизлар турар жойида талаба кизларнинг тиббий маданиятини ошириш, соғлом авлод туғилиши ва уни тарбиялашнинг устувор йўналишларини амалга ошириш мақсадида талаба кизлар ҳаёти билан яқиндан танишиб, турмушини яхшилаш бўйича турар жой ички тартибига риоя қилиш, хоналарнинг озодалиги, эстетик жиҳозланиши юзасидан ҳамда кизларнинг ўзларини тутишлари, кийиниш, саломлашиш, муомала маданияти, ўқишга ва келажак ҳаётга бўлган муносабатларига бағишлангантурли тадбирлар, давра суҳбатлари амалга ошириб келинмоқда.

Масалан, Республика «Оила» илмий-амалий маркази, Республика Саломатлик ва тиббий статистика институти, Республика шифокорлар малакасини ошириш институти, Тошкент шаҳар СПИД маркази мутахассислари, Тошкент тиббиёт Академияси Хотин-кизлар кенгаши ва магистрлари, Талабалар шаҳарчасидаги 32-талабалар поликлиникаси тиббиёт ходимлари ва бошқалар билан ҳамкорликда талаба кизлар ўртасида «Ўзбекистонда оила манфаатлари – давлат сиёсатининг устувор йўналиши», «Баркамол авлод – оила ва жамият таянчи», «Никоҳ ёши ва унинг атрофидаги муаммолар», «ОИТСдан сақланинг: имкониятлар ўз қўлимизда», «Ёшлар ва репродуктив саломатлик», “Зарарли одатлар ва уларнинг оқибатлари” “Гинекологик касалликлар ва уларнинг олдини олиш”, “Репродуктив саломатлик нима?”, «ОИВ/ОИТС касаллиги ва унинг олдини олиш», «Йод танқислигининг олдини олиш чора-тадбирлари», «Анемия ва унинг олдини олиш», «Тери таносил касалликлари ва унинг олдини олиш чора-тадбирлари», «Сил тарқалганлик ҳолати ва унинг олдини олиш чора-тадбирлари», «Соғлом турмуш тарзи йўналишлари» каби мавзуларда ўтказилган давра суҳбатлари айни соғлом турмуш тарзининг тарғиботи сифатида олиб борилаётган суҳбатлар сирасига киради.

Ўтказилаётган тадбирлар талаба кизларни соғлом турмуш тарзи асосида оилавий ҳаётга тайёрлаш, улар ўртасида соғлом оилани вужудга келтириш, ҳар томонлама баркамол авлодни шакллантириш, уларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш ва тиббий саводхонлик даражасини оширишга хизмат қилади. Шунингдек, оиланинг туб моҳиятини ҳамда унинг шахс камолотида тутган ўрнини тўғри англашга, оила-никоҳ муносабатлари учун зарур бўлган хусусиятларни тарбиялашга, у ҳақида зарур бўлган билимларга эга бўлишига, оила ҳақидаги тасаввурларни илмий асосланган ҳолда тўғри шакллантиришга, барқарор ва бахтли оила қуриш имкониятларини янада кенгайтиришга, оилавий муносабатлардан келиб чиқиши мумкин бўлган низоли вазиятларни ҳамда ажралишлар сонининг камайишига, барқарор ва бахтли оила қуриш учун зарур бўлган хусусиятларни шакллантиришга ёрдам беради.

          Тадбирлар орқали мутахассислар томонидан талаба кизларга репродуктив саломатлик, оилада соғлом муҳит ва репродуктив маданият, балоғат даври, кизларда етилиш даври, кизлар ва аёллар гигиенаси, соғлом оила – соғлом фарзанд, ҳомиладорлик даврининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида тушунчалар берилади. Шунингдек, бўлажак фарзанднинг соғлом, бақувват бўлишига оилавий муҳит, ота-онанинг саломатлиги, оиланинг соғлом турмуш тарзи, тиббий саводхонлиги энг асосий омил ҳисобланиб, ҳар бир талаба қиз балоғат даври, жинсий тарбия ва гигиена масалаларидан хабардор бўлса, жисмонан, маънан ва руҳан соғлом ривожланиши, келажакда соғлом ҳамда мустаҳкам оила қуришга муяссар бўлиши, оилада соғлом муҳитни яратиш, тиббий билим савиясини ошириш ва репродуктив маданиятни шакллантириш келажак авлод саломатлигини таъминлашнинг асосий шарти эканлиги тушунтириб борилади.

Университетда талаба кизларнинг ўқишдан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида турли хил тўгараклар ташкил қилинган бўлиб, фан тўгараклари, спорт тўгараклари, қизиқарли психология, тўқувчилик, пазандачилик,“Ораста кизлар” тўгараклари, “Лидер кизлар” клуби, “Ёш оила қурувчилар” мактаби, 71-талаба кизлар турар жойидаги тренажер хонаси шулар жумласидандир.

Булардан ташқари, университет бошланғич хотин-кизлар кумитаси ўз фаолиятида Президент фармонлари, вазирлик буйруқлари, модемномалар, телефонограммалар, университет ички буйруқлари ижросини ўз вақтида бажариб келмоқда.