Print

Ижтимоий суғурта ва соғломлаштириш

Университет тизимидаги касаба уюшма қўмитаси томонидан ўз саломатлигини тиклашга эҳтиёж сезаётган  ходимларга имкон даражасида санаторий ва дам олиш уйларига йўлланмалар олиб берилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметлари тўғрисида»ги 1887-сонли қарорига асосан Ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 % қилиб белгиланди.

Шундан:

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига 24,8 %

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси 0,1 %

Ўзбекистон касаба уюшмалариФедерацияси Кенгашига 0,1 % ни ташкил этади.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши Раёсатининг 2012 йил  30 декабрдаги 9-52“о” сонли қарорига асосан 2013 йил 1 январдан бошлаб ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан ходимларга бериладиган имтиёзли йўлланмалар нархининг 45 фоизи санаторийларга йўлланма олувчилар томонидан, қолган 55 фоизи ижтимоий суғурта бюджети маблағлари ҳисобидан қопланиши белгиланди. Бу ҳам ходимларни ижтимоий-иқтисодий томондан қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилган юксак вазифалардан бири ҳисобланади. Бундан ташқари ходимлар фарзандлари учун тоғли болалар оромгоҳларига ва шаҳримиз дам олиш боғларига йўлланмалар ажратилади.ва имтиёзли тарқатилади.