Print

Маданий – оммавий ишлар бўйича

Миллий байрамлар, тарихий саналар ва эътиборли саналарда профессор-ўқитувчилар ва ишчи-ходимларни рағбатлантиришга бағишланган маънавий-маърифий, маданий тадбирлар кенг нишонланади. Яъни

14-январ Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан университет “Харбий кафедра” офицерлари ва ходимлари байрам арфасида моддий ва маънавий рағбатлантириладилар.

8-март Хотин-қизлар байрами хар йили кенг нишонланиб келинади.  Байрам тадбирлари шаҳримиз театрларидан бирида  кўтаринки руҳда ўтказилиб келинади. Тадбирда касаба уюшмаси томнидан фаол аёлларимизга совғалар, фахрий ёрлиқлар ва гуллар  билан табрикланадилар.

21 март Наврўз байрами  арафасида спорт мусобақалари ўтказилиб, мусобақа ғолибларига совғалар, даражали дипломлар билан тақдирланадилар. 

9-май Хотира ва қадрлаш куни  уруш ва фронт орти  қатнашчилари холидан хабар олиб, уйларига ташриф буюриб моддий ёрдам кўрсатилади.

Ёзги таътил вақтида ходимлар фарзандлари учун маданият ва истирохат боғларига таклифномалар ҳамда тоғли болалар оромгоҳига йўлланмалар олиниб имтиёзли тарқатилади.

1 сентябр Мустақиллик қабул қилинган кунни жуда кўтаринки рухда ўтказилади ҳамда  уруш ва меҳнат фахрийлари, ёлғиз кексаларга моддий ёрдам кўрсатилади.

1 октябр Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрам тадбирлари ўтказилади ва жамоат ишларида фаол қатнашиб келаётган ходимлар касаба уюшмаси томонидан эсталик совғалари, гуллар ва фахрий ёрлиқлар билан моддий ва маънавий рағбатлантирилади.

8-декабр Конституция қабул қилинган кун арафасида кам таъминланган, ижтимоий иқтисодий томондан қийналган ходимларга моддий ёрдам кўрсатилади. 

Янги йил байрамларида университет ходимлари фарзандлари учун арча томошаларига чипталар олиниб, имтиёзли тарқатилади.

Бундан ташқари юбилей ёшига тўлган устоз ва мураббийларимизга касаба уюшмаси томонидан зар чопон ва фахрий ёрлиқлари билан маънавий рағбатлантириб келинмоқдалар.

Махаллалардаги кам таъминланган оилаларга университет маъмурияти ва касабауюшмаси томонидан озиқ-овқатлар, совғалар ва арча томошаларига бепул чипталар тарқатилади.

Университет ходимларини ишдан бўш вақтларини сермазмун ўтказиш мақсадида шаҳримиз санъат саройларига боришларини ташкил қилиш ишлари амалга оширилади. Университетда ҳафтанинг бир куни “Маънавият куни” деб эълон қилинган. Шу кунлари таълим муассасалари маъмурияти ва касаба уюшмаси қўмиталари томонидан юртимизнинг таниқли олимлари, шоир ва ёзувчилар, санъаткорлар, эл ҳурматига сазовор бўлган кишилар билан учрашувлар, кўрик-танловлар уюштирилади. Жумладан, Президентимизнинг «Ўзбекистон – мустақилликка эришиш остонасида» асарининг тақдимоти барча муассаса ва ташкилотларда олимлар, сиёсатчилар, ёзувчи ва ҳукумат аъзолари иштирокида кенг ташкил этилиб келинмоқда. Ёшлар онгига миллий истиқлол ғояси, миллий ғурур, бой маънавий меросимиз ва қадриятларимиздан фахрланиш туйғуларини сингдириш, уларда мустақиллигимизга шукроналик ҳисларини  уйғотиш, ёшларнинг ҳар томонлама комил инсон бўлиб етишишларига ҳисса қўшиш, меҳнаткашлар ва улар оила аъзоларининг бўш вақтларини сермазмун ўтказиш мақсадида маданий-маърифий ишлар ташкиллаштирилган.

Бундан ташқари фаол ходимлар диққатга сазовор жойларга, музейларга, театрларга, муқаддас қадамжоларга саёҳатлар ташкил қилиниб, ходимлар ҳамда талабалар иштироки таъминланиб келмоқда.

Университетда ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар университет рўзномаси «Техника маскани»да мунтазам равишда ёритиб бориш билан бир қаторда оммавий ахборот воситалари (телевидение, радио, «Халқ сўзи», «Народное слово», «Тошкент оқшоми», “Ишонч” ва х.к.) газеталарида мунтазам равишда ёритиб борилмоқда.