Print

Аёлни эъзозлаш, унга эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос олижониб фазилат ҳисобланади. Шу мақсадда, 2016 йил 5 март куни соат 11:00 да Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университети, Ўзбекистон миллий   университетининг  Маданият саройида,  Ректор Р.Сайдахмедов, Касаба уюшма қўмитаси раиси У.Баймуратов, Маънавий-маърифий ишлар бщйича проректор А.Алимов, Маънавият ва маърифат бўлими, Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси Т.Мухтарова,  “Камолот” ЁИҲ томонидан 8-март Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган “Аёл борки, олам мунаввар!” номли маънавий-маърифий, мусиқий тадбир ўтказилди.

Тадбирда “Техника маҳорати” театри жамоаси томонидан икки қисмдан иборат  “Сеними шошмай тур”  номли театр шоуси намойиш этилди. Тадбирга эл ардоғидаги санъаткорлар Юлдуз Абдуллаева, Хилола Хамидовалар ташриф буюришди. Ходимларга хуш кайфият улашишди.

Тадбир сўнгида Университетда ишлаб келаётган аёл ходимлар  касаба уюшмаси қўмитаси томонидан совғалар, гуллар, фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.