Print

 Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университетида 2016 йил “Соғлом она ва бола” йили, 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни ва Наврўз байрамларига бағишлаб аёл профессор-ўқитувчилар, ходимлар  ва талаба қизлар ўртасида ўтказилган спорт мусобақалари бўйича

ҲИСОБОТ

  2016 йил 15 февралда Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокими Б.Гаибназаров томонидан тасдиқланган  8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб Олмазор туманида мавжуд давлат ва нодавлат ташкилотлар аёл ходимлари, олий таълим муассасалари, касб-ҳунар коллежи ва академик лицейлар, умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, спорт мактаблари ва спорт мажмуалари ўқувчи қизлари ҳамда аёл ходимлари ўртасида ўтказиладиган Стол тенниси, Шахмат, Шашка, Қувноқ стартлар, Волейбол, Енгил атлетика, Сузиш спорт турлари бўйича мусобақалар Низоми”га мувофиқ университетда оммавий спорт турларига хотин-қизларни кенг кўламда жалб қилиш ҳамда университет ректорининг 2016 йил 16 мартдаги “Университетда “Соғлом она ва бола” йили, 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни ва Наврўз байрамларига бағишлаб аёл профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талаба қизлар ўртасида спорт мусобақаларини ўтказиш тўғрисида”ги 01/9-05-88-сонли ички буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида университетда спорт мусобақаларини ўтказиш учун ишчи гуруҳ тузилди.

 2016 йил 17 март куни соат 14.00да университетнинг “Спорт мажмуаси” майдонида спартакиаданинг очилиш маросими ўтказилди. Тадбирни университет “Маънавият ва маърифат” бўлими бошлиғи Т.Маматқобилов табрик сўзи билан очиб, иштирокчиларга омад тилади. Хотин-қизлар қўмитаси БТ раиси Т.Мухтарова спартакиада иштирокчиларини ҳакамлар (“Спорт мажмуаси” директори Қ.Шарипов, “Жисмоний тарбия” кафедраси мудири Б.Джалилов, ўқитувчилари Г.М.Хайрисламова, М.Г.Завязочникова, О.В.Моренкова) билан таништирди. “Спорт мажмуаси” директори Қ.Шарипов, cпорт ишлари бўйича масъул З.В.Комлева, бухгалтерия бўлими ҳисобчиси Г.Рахматовалар ҳам сўзга чиқиб, мусобақа иштирокчиларига омад ва муваффақиятлар тиладилар.

 Спортнинг барча турлари бўйича мусобақалар юқори кайфиятда ва қизғин тарзда ўтиб, қуйидаги натижаларга эришилди. Мусобақада 20 нафар иштирокчилар ғолиб деб топилди ҳамда 2016 йил 31 март куни университет Илмий кенгашида мусобақа ғолиблари ва спорт мусобақаларини ташкиллаштиришда фаол иштирок этган бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар университет ректори ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси томонидан эсдалик совғалари ҳамда «Фахрий ёрлиқ» билан тақдирланди.