Print

2016 йил 6 май куни соат 13-00 да 9-май Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан «СИЗ ВАТАН АРДОҒИДАСИЗ» мавзусида Тошкент давлат техника университети раҳбарияти, “Маънавият ва маърифат” бўлими, университет касаба уюшмаси ҳамда «Нефт ва газ» факультети томонидан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Ўтказилган тадбирда: Университет ректори профессор Р.Х.Сайдахмедов, маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор А.А.Алимов, «Нефт ва газ» факультети, «Нефт-газ конлари геологияси ва геофизикаси» кафедраси  меҳнат фахрийси Ибодуллаев Сатторхон, университет касаба уюшмаси раиси У.Баймуратов ҳамда Нефт ва газ факультети декан муовини С.Ф.Юлдошевлар иштирок  этдилар.

  

Шунингдек, университет ректорининг буйруғига асосан, университетда кўп йиллар мобайнида ишлаб кетган ва ишлаётган 6 нафар иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт орти фаҳрийларининг ҳар бирига 100 000 (юз минг) сўмдан университет касаба уюшмаси қўмитаси томонидан совғалар ва гуллар билан моддий ва маънавий рағбатлантирилди.

Шу мақсадда университет раҳбарияти томонидан Мудофа вазирлиги тизимида хизмат бурчини бажариш вақтида халок бўлган капитан Васильев Равиль Рашидовичнинг Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар, 3-микрорайон, 20-уй, 25-хонадонида яшайдиган турмуш ўртоғи Абдулина Гулнора ҳамда қизи Ринаталар холидан хабар олинди ва университет ҳамда касаба уюшма қўмитаси  томонидан эсдалик совғалар ва гуллар билан маънавий рағбатлантирилди.

 

Шунингдек, Мудофа вазирлиги тизимида хизмат бурчини бажариш вақтида халок бўлган подполковник Санжаров Собиржон Болтабоевичнинг Тошкент шаҳри, Хамза тумани, Бирлашган кўчаси, 1-уй, 22-хонадонида яшайдиган турмуш ўртоғи Санжарова Турдинисо, ўғиллари Сухроб ва Тимурлар холидан хабар олиниб, университет ҳамда касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалар ва гуллар билан маънавий рағбатлантирилди.

 

Университетда кўп йиллар мобайнида ишлаб кетган иккинчи жаҳон уруши қатнашчи, меҳнат фахрийси Мирбобоев Вохид Алиевич холидан хабар олинди. Университет ҳамда касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалар ва гуллар билан моддий ва маънавий рағбатлантирилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 
Print

Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Вахабовнинг 2016 йил 9 январдаги олий таълим муассасалари томонидан “Ватан ҳимоячилари куни” байрами муносабати билан жойларда ўтказиладиган тадбирларга бағишланган видеоселектор мажлисидаги топшириқлар ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 11 январдаги 87-03-77 сонли модемномаси ижроси юзасидан Тошкент давлат техника университетида амалга оширилган ишлар тўғрисида

 МАЪЛУМОТ

Университет ректори Р.Х.Сайдахмедов, Касаба уюшмаси Қўмитаси раиси У.Баймуратовлар томонидан  2016 йил 15 январь куни соат 12:00да Мудофа вазирлиги тизимида хизмат бурчини бажариш вақтида халок бўлган капитан Васильев Равиль Рашидовичнинг Тошкент вилояти, Чирчик шахар, 3-микрорайон, 20-уй, 25-хонадонда яшовчи оиласи холидан хабар олишди. Унинг олиасини Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топган куннинг 24 йиллик байрами муносабати билан табриклашди ҳамда Касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбаҳо совғалар улашди.

 

 

 
Print

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топган куннинг 24 йиллик байрами муносабати билан Тошкент давлат техника университети касаба уюшмаси қўмитаси, маънавият ва маърифат бўлими ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти ҳамда Тошкент вилояти Зангиота тумани Чиғатой аҳоли яшаш пунктида жойлашган 55-162 сонли ҳарбий қисм, 12.01.2016 йил Тошкент шаҳар ЎзМУ маданият саройида соат 11:00да, 14.01.2016 йил соат 14:30 да Тошкент шаҳар Яшнаобод туманида жойлашган 22-654- сонли ҳарбий қисмда “Ватан улуғ – бурчим муқаддас” мавзуида тадбир ўтказилди.

ҚАТНАШДИЛАР: ТошДТУ ректори Р.Х.Сайдахмедов, Университет касаба уюшма қўмита раиси У.Р.Баймуратов, Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор А.А.Алимов, Хотин-қизлар БТ қўмитаси раиси Т.С.Мухторова, университет Устоз-мураббийлар Кенгаши раиси М.Исаева, Ўзбекистон тарихи кафедраси катта ўқитувчиси М.Сайдалиева, “Камолот” ЁИҲ БТ етакчиси Ш.Ташбулатов, 55-162 сонли ҳарбий қисм командири Майор А.Б.Фазлиддинов ҳамда 55-162 сонли ҳарбий қисм хизматчилари,

 

ЭШИТИЛДИ: Тошкент давлат техника университети ректори Р.Х.Сайдахмедов бошчилигида университет Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори А.А.Алимов, Университет касаба уюшма қўмита раиси У.Р.Баймуратов, Хотин-қизлар БТ қўмитаси раиси Т.С.Мухторова, университет Устоз-мураббийлар Кенгаши раиси М.Исаева, Ўзбекистон тарихи кафедраси катта ўқитувчиси М.Сайдалиева, “Камолот” ЁИҲ БТ етакчиси Ш.Ташбулатовлар 55-162 сонли ҳарбий қисм хизматчиларини  мамлакатимиздаги қутлуғ сана 14 январ – Ватан ҳимоячилари куни ва Қуролли

Кучларимиз ташкил этилганлигининг 24 йиллиги муносабати билан чин қалбдан самимий муборакбод этишди.

 

Шундан сўнг, ўз хизмат вазифаларини виждонан бажарганлиги, маънавий – маърифий тайёргарлик ва ҳарбий хизматдаги фаоллиги, ташаббускорлиги, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига резерв ва захирадаги офицер кадрларни тайёрлаш, уларни тарбиялаш ва таълим бериш ишига қўшган катта ҳиссаси учун, ҳамда 14 – январ Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 24 – йиллиги “Ватан химоячилари куни” муносабати билан ҳарбий хизматчиларга университет маъмурияти ҳамда касаба уюшмаси  томонидан эсдалик совғалар топширилди.

 
Print

Аёлни эъзозлаш, унга эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос олижониб фазилат ҳисобланади. Шу мақсадда, 2016 йил 5 март куни соат 11:00 да Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университети, Ўзбекистон миллий   университетининг  Маданият саройида,  Ректор Р.Сайдахмедов, Касаба уюшма қўмитаси раиси У.Баймуратов, Маънавий-маърифий ишлар бщйича проректор А.Алимов, Маънавият ва маърифат бўлими, Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси Т.Мухтарова,  “Камолот” ЁИҲ томонидан 8-март Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган “Аёл борки, олам мунаввар!” номли маънавий-маърифий, мусиқий тадбир ўтказилди.

Тадбирда “Техника маҳорати” театри жамоаси томонидан икки қисмдан иборат  “Сеними шошмай тур”  номли театр шоуси намойиш этилди. Тадбирга эл ардоғидаги санъаткорлар Юлдуз Абдуллаева, Хилола Хамидовалар ташриф буюришди. Ходимларга хуш кайфият улашишди.

Тадбир сўнгида Университетда ишлаб келаётган аёл ходимлар  касаба уюшмаси қўмитаси томонидан совғалар, гуллар, фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

 
Print

 Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университетида 2016 йил “Соғлом она ва бола” йили, 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни ва Наврўз байрамларига бағишлаб аёл профессор-ўқитувчилар, ходимлар  ва талаба қизлар ўртасида ўтказилган спорт мусобақалари бўйича

ҲИСОБОТ

  2016 йил 15 февралда Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокими Б.Гаибназаров томонидан тасдиқланган  8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб Олмазор туманида мавжуд давлат ва нодавлат ташкилотлар аёл ходимлари, олий таълим муассасалари, касб-ҳунар коллежи ва академик лицейлар, умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, спорт мактаблари ва спорт мажмуалари ўқувчи қизлари ҳамда аёл ходимлари ўртасида ўтказиладиган Стол тенниси, Шахмат, Шашка, Қувноқ стартлар, Волейбол, Енгил атлетика, Сузиш спорт турлари бўйича мусобақалар Низоми”га мувофиқ университетда оммавий спорт турларига хотин-қизларни кенг кўламда жалб қилиш ҳамда университет ректорининг 2016 йил 16 мартдаги “Университетда “Соғлом она ва бола” йили, 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни ва Наврўз байрамларига бағишлаб аёл профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талаба қизлар ўртасида спорт мусобақаларини ўтказиш тўғрисида”ги 01/9-05-88-сонли ички буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида университетда спорт мусобақаларини ўтказиш учун ишчи гуруҳ тузилди.

 2016 йил 17 март куни соат 14.00да университетнинг “Спорт мажмуаси” майдонида спартакиаданинг очилиш маросими ўтказилди. Тадбирни университет “Маънавият ва маърифат” бўлими бошлиғи Т.Маматқобилов табрик сўзи билан очиб, иштирокчиларга омад тилади. Хотин-қизлар қўмитаси БТ раиси Т.Мухтарова спартакиада иштирокчиларини ҳакамлар (“Спорт мажмуаси” директори Қ.Шарипов, “Жисмоний тарбия” кафедраси мудири Б.Джалилов, ўқитувчилари Г.М.Хайрисламова, М.Г.Завязочникова, О.В.Моренкова) билан таништирди. “Спорт мажмуаси” директори Қ.Шарипов, cпорт ишлари бўйича масъул З.В.Комлева, бухгалтерия бўлими ҳисобчиси Г.Рахматовалар ҳам сўзга чиқиб, мусобақа иштирокчиларига омад ва муваффақиятлар тиладилар.

 Спортнинг барча турлари бўйича мусобақалар юқори кайфиятда ва қизғин тарзда ўтиб, қуйидаги натижаларга эришилди. Мусобақада 20 нафар иштирокчилар ғолиб деб топилди ҳамда 2016 йил 31 март куни университет Илмий кенгашида мусобақа ғолиблари ва спорт мусобақаларини ташкиллаштиришда фаол иштирок этган бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар университет ректори ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси томонидан эсдалик совғалари ҳамда «Фахрий ёрлиқ» билан тақдирланди.