Print

Ижтимоий-иқтисодий ҳимоялаш борасида

     Касаба уюшмаси ходимларнинг ижтимоий - иқтисодий ҳуқуқларини ва манфаатларини  ифода этадилар ва   ҳимоя   қиладилар.

Шу билан биргаликда бугунги кунда бошланғич ташкилотларда қолдириладиган аъзолик бадалларининг илгаригидек 53 фоизи эмас, балки 60 фоиз этиб белгиланганлиги меҳнаткашлар ўртасида ўлкамиз бўйлаб саёҳатлар уюштириш, ижтимоий ҳимоя кўламини кенгайтириш ишлари сифати ва самарадорлигини ҳам оширади.

Университетда меҳнат қонунчилигининг бузилиши билан боғлиқ масалалар касаба уюшмаси қўмитаси томонидан қатъий назорат остига олинган. Шу давр ичида университет ходимлари ва талабаларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялашга оид амалдаги қонун ҳужжатларини тарғиб этиш мақсадида доимий тарзда ўқув семинарлари ташкил этилиб, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг талабларига риоя этилишини назорат қилиш ва бошқа хуқуқий соҳаларга оид бўлган масалалар юзасидан университетдаги ташкилотларга тегишли амалий ёрдам кўрсатилиб келинмоқда.

Маълумки, аҳоли бандлиги, айниқса ёшларни иш билан таъминлаш масаласи аҳоли турмуш шароитларини оширишнинг асосий кўрсаткичларидан бири саналади.

Университет касаба уюшма қўмитаси томонидан ходимларнинг бандлигини таъминлаш, уларга янги иш ўринлари яратиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка жалб этиш ҳамда қулай иш шароитлари яратиш бўйича ҳам фаолият олиб борилмоқда.

Мана неча йиллардан бери Пахта мавсумида университет профессор-ўқитувчилари, ишчи ходимлари ва талабалари  пахта теришда ўз ҳиссаларини сидқидилдан қўшиб келмоқдалар. Фаол теримчиларимизни  касаба уюшмаси томонидан совғалар, фахрий ёрлиқлар билан рағбатлантириб келинмоқда. Бундан ташқари кам таъминланган, иқтисодий жихатдан қийналган, яқин кишиси вафот этган ходимлар ҳамда соғлиғии  тиклаши мақсадида ходимлар касаба уюшмаси қўмитасига ариза ёзиб мурожаат қилган ходимларга моддий ёрдам берилади. Ёлғиз кексалар, кам таъминланган меҳнат фахрийлари холидан хабар олиниб, моддий ва маънавий томондан қўллаб қувватланмоқдалар.

Ҳозирги кунда ТошДТУ касаба уюшмаси қўмитаси университет профессор-ўқитувчилари, ходимлари талаба-ўқувчиларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялаш билан бир қаторда, уларнинг маънавий дунёқарашларини ўстириш, ўз юртига нисбатан ҳурмат, садоқат руҳида тарбиялаш, ёшлар онгига миллий мафкура ғояларни сингдириш борасида муайян ишларни амалга оширмоқда.