|   |  Site map  | Personal area |  Moodle | Elektron dekanat | E-mail |

Русский языкO'zbek tiliEnglish language
Vinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo Slider

Print

 

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигини 2014 йил 24 июндаги №87-03-678-сонли медемномаси ижросин ҳамда университет ректорини 2014 йил 30 июндаги №01/9-05-248-сонли ички буйруғини таъминлаш мақсадида 2014 йил 5 июль куни университетда 2014 йил “Соғлом бола йили” муносабати билан “Оқ йўл талабалар” шиори остида маънавий-маърифий тадбирда энг яхши натижаларга эришган бакалвр ва магстрларни тақдирлаш жараёни ўтказилди.

 

Тадбирда Тошкент давлат техника университети ректори Р.Х.Сайдахмедов, барча проректорлар, бўлим бошлиқлари, факультет деканлари ҳамда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти, Устоз-мураббийлар Кенгаши иштирок этишди. Тадбирни маънавият ва маърифат бўлими, Магистратура бўлими, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти Кенгаши, Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти, Устоз-мураббийлар Кенгаши хамкорликда ўтказилди. Ушбу ташкиллаштирилган тадбирни Маънавий-маърифий ишлари бўйича проректор Т.Маматқобилов табрик сўзини билан иштирок этиб тадбирни ўтказишдан асосий мақсадни тушунтириб тадбир давомида моденаторлик қилди. Тадбирда 80 нафарга яқин иқтидорли магистрлар, 30 нафар иқтидорли битирувчи бакалаврлар ҳамда битирувчиларни ота-оналари иштирок этишди. Тадбирни университет ректори Р.Х.Сайдахмедов кириш сўзини очиб, битирувчиларни табрикладилар. Тадбир давомида университет ректори томонидан битирувчиларга махсус эсдалик совға ҳамда фахрий ёрлиқлар билан тақдирладилар. Ўқув ишлари бўйича проректор М.Каримов, Илмий ишлари бўйича проректор К.Норқулова, Молия ва иқтисодиёт ишлари бўйича проректор Ф.Далимов, Нефт ва газ факультети декани М.Мусаевлар ҳам ўзларининг тилакларини билдиришдилар. Тадбирни Ўзбекистон МТРКнинг “Давр” дастурида ҳамда “Маъданият ва маърифат” теледастурида ёритилди.