“ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШИШ-БАРЧАНИНГ ВАЗИФАСИ” МАВЗУСИГА БАҒИШЛАНГАН МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР

Тадбирни маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор А.А. Алимов кириш сўзи билан очиб берди.

Талабаларга бугунги тадбир мавзусини айтиб ўтиб, сўз навбатини Механика факультетига ташриф буюрган “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ИИБ бошлиғи подполковник Ш.Г. Мирзажоновга берилди.

Ш.Г. Мирзажонов бугунги кунда жаҳонҳамжамиятини ташвишга солаётган жиддий муаммолардани бири “Одам савдоси” эканлигини айтиб, бу жиноятчилик тури кенг тарқалиб борилаётгани ва ҳудуд, чегара билмаслиги ҳақида маъруза қилди. Маъруза давомида талаба-ёшларга хориж давлатларига ишга кетиб, кимларнингдир қўлида қулликда қолиб кетиш оқибатлари аянчли якун топиши мумкинлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Давлатимиз томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирларга қарамасдан “Одам савдосига” қарши кураш долзарб муаммолардан бўлиб келаётганини, бундай турдаги жиноятчиликни олдини олиш фақатгина тегишли вазирлик, ташкилот ва қўмиталаргина эмас, балки ҳар бир фуқаронинг бурчидир дея таъкидлади.

Чет мамлакатларда ишлаш ниятида бўлган талаба-ёшларга хорижга чиқиб ишлаш тартиби, тегишли вазирлик ва меҳнат биржалари орқали расмийлаштириш тартиби ҳусусди маълумотлар берибўтди. Проректор А. Алимов қўшимча тарзда хорижда таҳсил олиш тартиби ва талаблари ҳақида маълумот бериб ўтди.

Ушбу тадбир давомида Механика факультети декани Д. Бердиев ўз сўзида бугунги кунда жамиятимизда ёшларнинг ўрни беқиёс эканлиги, уларга давлат томонидан барча шарт-шароитлар яратилиб берилаётганлигини айтиб ўтди.

Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Contact us

2, Universty street, Tashkent, 100095, Uzbekistan

 Phone: +998712464600

Fax: +998712271032

E-mail: tstu_info@tdtu.uz

JoomShaper