“ҚОМУСИМИЗ – БАХТИМИЗ” МАВЗУСИДАГИ МАЪНАВИЙ– МАЪРИФИЙ ТАДБИР

  Тадбирни университетнинг Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи М.Атамуратовкириш сўзи билан очди. Тадбирга йиғилганбарча устоз мураббийларни ва иштрокчи талаба-ёшларни байрам билан табриклади. Мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотларнинг асоси Ўзбекистон Республикаси Коснтитутциясида мустаҳкамлаб қўйилган инсонпарварлик, инсон ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ҳуқуқларининг олий қадрият сифатида тан олиниши каби умуминсоний принципларни амалга оширишдан иборат эканлигини таъкидлади.

Сўз навбати Механика факультети декани Бердиев Дороб Муродовичга берилди. Тадбирга йиғилган устоз-мураббийлар ва талаба-ёшлар билан саломлашиб, ушбу кунда бутун Ўзбекистон ҳалқи учун катта байрам Конституциямиз қабул қилинганлигининг 25 йиллиги кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан ушбу тадбирга ташриф буюрган барча профессор-ўқитувчи, ташриф буюрган меҳмонлар ҳамда талабаларни бугунги байрам билан Ислом Каримов номидаги ТДТУ раҳбарияти ва Механика факультети жамоаси номидан табриклади.

 

Механика факультетидекани Д.М.Бердиев ўз сўзида: “Конституция бизга ҳуқуқ ва эркинлик бериш билан бирга бизнинг зиммамизга юксак масъулият ва бурч юклайди. Шу жумладан, Сиз талабаларга Конституция миллатингиз, динингиз ва ирқингиздан қатъий назар тенг ҳуқуқ ва эркин билим олиш имкониятини беради. Шу билан биргаликда, Сизларнинг зиммангизга чуқур билим эгаллаш ва олган билимларингизнинг натижасида Республикамизнинг ривожланишига бутун имкониятларингизни сафарбар этиш вазифасини юклайди. Олдимизга қўйилган бурч ва вазифаларни тўлақонли бажаришда барчангизга куч-қувват тилайман” – деб сўзини давом эттирди.

Ушбу тадбирни ташкил этган “Назарий механика ва машина ва механизмлар” кафедраси профессор-ўқитувчиларига, шу жумладан кафедра мудири Бегимов Нурулло Назаровичга ва кафедра доценти Хабибуллаева Хожаста Нажибуллаевнага ҳамда тадбирда фаол иштирок этаётган барча талабаларга университет раҳбарияти ва факультет жамоаси ҳамда шахсан факультет декани Д.Бердиев номидан чуқур миннатдорчилик билдирилди. Ўз сўзи давомида барчага тинчлик осойишталик ўқиш ва ишларида муваффақиятлар ёр бўлишинитилади.

Ушбу тадбир давомида талаба-ёшлар Ватанимизни мадҳ этувчи шахсий ижод намуналаридан бўлган шеърлар ва қўшиқлар билан иштирок этишди.

 

Contact us

2, Universty street, Tashkent, 100095, Uzbekistan

 Phone: +998712464600

Fax: +998712271032

E-mail: tstu_info@tdtu.uz

JoomShaper