“Конституция фаровон хаётимиз кафолотидир” мавзусида тадбир ўтказилди

Тадбирни Машинасозлик факулътети декани т.ф.д.Ж.Э.Сафаров очиб берди, ва  “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги ” муносабати билан тадбир иштирокчиларни табриклади. Шундан сўнг ўз сўзини давом эттириб, бугунги кунда Ўзбекистонда тарихий ўзгаришлар, таъбир жоиз бўлса, илгари мисли кўрилмаган ислоҳотлар жарёни кечмоқда.

Жамиятимизда амалага оширилаётган ислоҳотлардан асосий мақсад  инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун деган олийжаноб тамойил устувор бўлган демократик давлат ва адолатли жамият барпо этишдир деб айтиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасида  “ Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларига асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Шу ўринада 2017-2021- йилларда Ўзбекистонни Республикасини  ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш,  давлат ва жамиятни ҳар томонлама уйғун ва жадал ривожлантириш учун шароит яратиш, барча соҳаларни модернизация қилиш ва эркинлаштиришдек мақсадларга хизмат қилаяпти деб таъкидлаб ўтдилар. Шундан сўнг сўз навбати “Ўзбекистон тарихи” кафедраси т.ф.д. профессор У.Хаитовга берилди . У ўз сўзида “ Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги ” муносабати билан тадбир иштирокчиларни табриклади.Ўзбекистон ҳудудида қадимдан кўплаб миллат ва элат вакиллари баҳамжиҳат истиқомат қилиб келган. Улар ўртасида асрлар давомида миллий низолар бўлмаганини халқимизнинг азалий бағрикенглигидан далолатдир.

Миллалатлараро муносабатларда уйғунлик вужудга келган мамлакатларда кўпмиллатлилик жамиятнинг сиёсий- иқтисодий ривожланишга самарлаи таъсир этиши  айни ҳақиқатдир деб, таъкидлаб ўтдилар. Миллатлараро тотувлик ғояси умумбашарий қадрият бўлиб, турли халқлар биргаликда истиқомат қиладиган минтақа ва давлатлар миллий тараққиёти, шу жойдаги тинчлик ҳамда барқарорликнинг кафолоти бўлиб хизмат қилади деб айтиб ўтдилар. Бошқача айтганда, миллатлараро тотувлик ғояси жамиятимизда яшаб, ягона мақсад йўлида меҳнат қилаётган турли миллат ва элатларга мансуб кишилар ўртасидаги ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ҳамжиҳатликнинг маънавий асосига айланмоқда деб ўз сўзини тугатди.   Сўнг сўз навбати Ўзбекистон Қуролли Кучлар Академияси полковниги Абдуллаевага берилди. У ўз сўзида Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан бошланган иқтисодий сиёсат замирида “ Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади ” деган ёндашув ётгани, айниқса, оддий одамлар қалбида бугунидан шукроналик, эртанги кунига ишонч туйғусини мустаҳкамламоқда. Негаки, ҳар бир инсон яхши яшаш, орзу хавас кўриш, меҳнатига яраша даромад, топиш учун иш шароитига эга бўлишни ҳоҳлайди. Ёшларимизда фаол ҳаётий нуқтаи назар, аниқ бир мақсадга интилувчанлик, ижтимоий харакатчанлик, изчил шаклланиб бораётганлигини мисоллар  билан талабаларга тушунтириб берди. Муҳими, ёшлар ўз Ватани билан фахрланади, ислоҳотларга даҳлдорлик туйғуси юксак унинг гуллаб яшнаши йўлида  Президентимиз таъбири билан айтганда садоқат билан хизмат қилиши керак. Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳнамолигида ижтимоий йўналтирилган ёшлар сиёсати амалиётга самарали татбиқ этилаётгани натижасидир. Ёшларимиз қадимий ва бой тарихимизни билиши зарур ва айни пайтда уларни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашимиз лозим деб таъкидлаганлигини айтиб ўтди. Бинобарин калондимоғлик, бепарволик, лоқайдлик, боқимандалик, каби салбий иллатлардан асрашимиз зарурлигини уқтиришимиз лозим деб ўз сўзини якунлади.   Шундан сўнг сўз навбати Ўзбекистон давлат Муқимий номидаги мусиқали театри ижодкорлари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Александр Бекжоновга берилди. У ўз сўзида асосий Қонунимиз –Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 8-моддасида “ Ўзбекистон халқини миллатидан қаътий назар, Ўзбекистон халқи”  ташкил этади деб белгилаб қўйилган. “ Ўзбекистон халқи” тушунчаси мамлакатимизда яшаб, ягона мақсад йўлида меҳнат қилаётган турли миллат ва элатларга мансуб кишилар ўртасидаги ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ҳамжиҳатик учун маънавий асос бўлиб хизмат қилади.  Конституциямизнинг 18-моддасида “ Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил хуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий келиб чиқишидан қаътий назар, қонун олдида тенгдирлар”, деган қоида мустахкмланган. Ушбу модданинг давомида қайд этилганидек, имтиёзлар фақат қонун билан белгиланиб, қўйилади ҳамда ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт деб белгилаб қўйилганлини таъкидлади.   

Бош қомусимизнинг 4 –моддасига кўра: “ Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади”. Зеро,неча минг йиллик тарихимиз шундан гувоҳлик берадики, олийжаноблик ва инсонпарварлик, миллатлараро тотувликка интилиш халқимизнинг энг юксак фазилатлардандир. Миллий истиқлол ғоясини ва умумбашарий қадриятларнинг энг яхши жиҳатларини ўзида ўзида мужасам этгани ҳолда, Конституциямиз миллий анъаналаримиз, она тилимиз, халқимизнинг бебаҳо қадриятлари ва маданий меросини тиклашни таъминлади, инсоннинг маънавий камол топиши ва ҳар томонлама уйғун ривожланиши учун зарур шарт шароитлар яратди биз бундай имкониятлардан унумли фойдаланишимиз лозим. Сўнги сўз ўрнида Машинасозлик факулътети декани муовини Б.И.Ибрагимов умуман айтганда, Конституциямизга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари фаолиятининг самарадорлигни оширишга, фуқароларнинг одил судловга тўсқинликсиз эришишига аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошришга, жамиятда қонун устиворлигини таъминлашга хизмат қилади деб айтиб ўтди. Талабалр томонидан берилган саволларга меҳмонлар жавоб бердилар. 

Машинасозлик  факулътети декан муовини Б.И.Ибрагимов барча тадбир иштирокчиларига миннатдорчилик билдирган ҳолда тадбирни якунлади.

 

 

 

Contact us

2, Universty street, Tashkent, 100095, Uzbekistan

 Phone: +998712464600

Fax: +998712271032

E-mail: tstu_info@tdtu.uz

JoomShaper