Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги ПҚ-2854-сонли Қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 мартдаги 08/1-591-сонли топшириғига биноан  "Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш бўйича чора-тадбирлар режаси"да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2017 йил 29 ноябр куни соат 14:00да Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг “Ўзбекистон-Япония ёшлар инновацион маркази”нинг катта мажлислар залида таниқли давлат арбоби, ёзувчи ва шоир Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Тадбирда Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ректори С.М.Турабджанов, сиёсий фанлар доктори, профессор Тўлқин Алимардонов, сиёсий фанлар доктори Фазлиддин Равшанов, Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Анвар Алимов,  профессор-ўқитувчилар ва 180 нафар талаба-ёшлари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирда дастлаб барча иштирокчиларга “Бўрондан кучли” номли видеофильм намойиш этилди. Тадбирни Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ректори С.М.Турабджанов кириш сўзи билан очиб барчага тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар билан таништириб ўтди. Бугун барчамизга яхши маълумки, халқимизнинг азиз фарзанди, давлат ва сиёсат арбоби, ёзувчи, барчамиз учун бирдек қадрли бўлган инсон Шароф Рашидовнинг таваллудининг 100 йиллиги мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда. Бу қутлуғ санани катта эхтиром ва кўтарикни руҳда нишонланиши ўзбек халқи ўзининг эл юрт учун фидойи бўлган ўғлонларини хеч қачон унутмаслигидан нишон десак муболаға бўлмайди. Шароф Рашидов халқимизнинг оддий фарзанди, ҳақиқий ватанпарвар, эл-юрти учун жонкуяр инсон эди эди. У умр давомида ўзи каби содда ва камтарин одамларга ҳамнафас бўлиб, ўзи учун азиз бўлган халқининг ташвишлари билан яшади. Уларга хизмат қилишни ўз ҳаётининг маъно-мазмуни деб билди. Ҳар қандай мураккаб шароитда ҳам ўз халқининг манфаатларини ўйлаб амалга оширган ана шундай савобли ишларини эл-юртимиз ҳеч қачон унутмайди. Таълим муассасаларида, ёшлар иштирокида бундай халқимизнинг азиз фарзандларини ёд этиб ўтказиладиган тадбирларнинг хам ўзига хос мақсади ҳамда маъно-мазмуни бор. Яъни, хар биримиз эл-юрт учун захматли меҳнат қилган, юрт равнақи унинг ободлиги ва фаровонлиги йўлида хизмат қилган ватандошлармииз билан фахрланишимиз, уларни босиб ўтган шонли йўллари доимо биз учун ибрат мактаби бўлиши лозим. Тадбир давомида "Ўчмас шараф" номли асари  муаллифи сиёсий фанлар доктори, профессор Т.Алимардонов нутқ сўзлади. видеофильм намойиш этилди. Тадбирни Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ректори С.М.Турабджанов кириш сўзи билан очиб барчага тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар билан таништириб ўтди.

Шунингдек,университет ректори С.М.Турабджанов тадбирининг мазмун моҳияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги ПҚ-2854-сонли Қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 мартдаги 08/1-591-сонли топшириғига биноан "Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш бўйича чора-тадбирлар режаси" белгиланганлиги, ушбу қарорга асосан Жиззах шаҳрида унинг хотирасига бағишланган ёдгорлик мажмуасини барпо этилиб, қисқа вақтда шаҳар марказида мазкур мажмуа ва ҳайкал бунёд этилиб ва унинг очилиш маросими тўғрисида, Шароф Рашидов номи билан боғлиқ бир неча ёзма адабиётлар чоп этилганлиги,улар орасида давлат арбоби асарларидан “Сайланма” китоби, Шароф Рашидов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган “Халқимизнинг оташқалб фарзанди” номли хотира китоби ҳамда сиёсий фанлар доктори проқессор Т.Т.Алимардоновнинг "Ўчмас шараф "номли асари чоп этилиб, бугун ушбу асарнинг муаллифи иштирокида тақдимот тадбири ўтказилайтганлигини эътироф этиб ўтди.Бугунги кунда, Олий Мажлис Сенатининг қароригамувофиқ Жиззахвилоятининг Жиззах туманига Шароф Рашидов номи берилдива у ерда унинг хотирасига бағишланган ёдгорлик мажмуаси ва ҳайкали қурилганлиги, ёш авлодни Шароф Рашидовнинг ҳаёти билан яқиндан таништириш учун Жиззах шаҳрида унинг мемориал уй-музейини ташкил этишва музей ҳудудини ободонлаштириш ишлари амалга оширилгалиги тўғрисида тўҳталди. Бу қутлуғ санани катта эҳтиром ва кўтаринки руҳда нишонланиши ўзбек халқи ўзининг эл юрт учун фидойи бўлган ўғлонларини хеч қачон унутмаслигидан нишон десак муболаға бўлмайди. Шароф Рашидов халқимизнинг оддий фарзанди, ҳақиқий ватанпарвар, эл-юрти учун жонкуяр инсон эди эди. У умр давомида ўзи каби содда ва камтарин одамларга ҳамнафас бўлиб, ўзи учун азиз бўлган халқининг ташвишлари билан яшагалиги ҳақида фикирлар бериб ўтди.

Шундан сўнг сўз навбати Шароф Рашидов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган "Ўчмас шараф " илмий монография муаллифи сиёсий фанлар доктори, профессор Тўлқин Алимардоновга берилди. У ўз сўзида "Ўчмас Шараф" илмий монографияси ҳақида тўхталиб талабаларга батафсил маълумотлар берди. Улуғ адиб, ўзбек халқининг XX асрда етишиб чиққан мутафаккир фарзанди Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишланади. Давлат, жамият ва халқ тарихи билан шахс ва унинг фаолияти ўртасидаги боғлиқликка доир турли илмий, назарий қарашлар моҳияти юзасидан фикр юритар экан, шахснинг миллат ва унинг тарихида тутган ўрнини Шароф Рашидов тимсолида очиб беради. Шароф Рашидовнинг тарихда қолдирган изи, ҳаёти ва фаолиятининг жуда кўп қирраларига асосан таҳлил қилинади, халқ ва шахс, давлат ва сиёсат тарихига оид кўплаб янги маълумотлар тақдим этилган. Маълумки қадим-қадимдан Марказий Осиё, жумладан Ўзбекистон халқи сув танқислигини бошдан кечириб келган. Сев учун кураш ёки ариқ ва каналлар қазиб ер ўзлаштириш тарихи бизнинг юртимизда нақадар қадимий. Ш.Рашидов Ўзбекистон Марказкомининг биринчи котиби этиб сайланишдан аввал йирик сув иншоотлари барпо этишга бел боғлайди. Ер ўзлаштириш билан биргаликда, 1956-1961 йиллар ичида ер ишлари 169 миллион куб метр ҳажмда бажарилган. Бундан ташқари Тошкент метрополитени, Тошкент шаҳрининг гўзал “келинчаги”-мухташам “Киночилар уйи” ҳам Шароф Рашидов ғамхўрлигининг ажойиб намунасидир. Шароф Рашидов ўзбек маданиятини, тарихини ва тарихий ёдгорликларини яхши билган ва уларнинг қадриятига етган буюк маданият арбоби еди деб таъкидлаб ўтди.

  Кейинги сўз навбати сиёсий фанлар доктори, профессор Фазлиддин Равшановга берилди. Ў ўз сўзида Ш.Рашидов ташаббуси билан Тошкентда биринчи бор ирригация ва дренаж масалалари хусусида халқаро конференция ўтказилади.Конференцияда 70 та давлатдан мутахассислар иштирок этиб, Ўзбекистон тажрибасига таҳсинлар айтилади.Ш.Рашидов ер ости ва усти заҳираларига бой ўзбек диёрини улкан денгизга қиёс этган. Марваридларни сув остидан олиб чиқмоқ, унга яхши ишлов бериб, қиймат белгиламоқ учун ғаввослик кийимлари, моҳир марварид изловчилар, нозик таъбли заргарлар лозим бўлгани каби, юрт бойликларини ҳам дунё юзига олиб чиқишда қудратли техника ва малакали мутахассилар, ишчи кучи лозим эди.Ш.Рашидов хдди ана шуларни тўғри аниқлаб, Марказдан техника ва малакали ишчи кучини Ўзбекистонга сафарбар этган. Аммо бу жараённи тўла англамаганлар Ш.Рашидовни миграция масаласида айблайдилар. Тарих кўрсатиб турибдики, юртимизда бунёд этилган, жаҳонга ўзининг улуғворлигини кўз-кўз қилиб келаётган Самарқанд обидалари Темур бобомиз забт этган юртлардан олиб келинган моҳир усталар, меъморлар томонидан яратилган. Ш.Рашидов эса босиб олинган, мустамлака ўлкага мамлакатнинг меъмор усталарини келтириб йирик иншоотлар, меъморий обидалар қурдирган инсондир деб ўз маърузасини якунлади.Тадбир давомида Тошкент архитектура қурилиш институти 1 босқич магистранти Тоштанова Мухлиса томонидан барчага шоир Мухаммад Юсуф қаламига мансуб шерни ўқиб  эшиттирди.

  Шундан сўнг тадбирга ташриф буюрган соҳа мутахассислари томонидан талаба-ёшларнинг барча саволларига далил ҳамда мисоллар ёрдамида тўлиқ жавоб берилди.

          Университет ректори С.Турабджанов барча иштирокчиларга миннатдорчилик              ҳолда тадбирни якунлади

Contact us

2, Universty street, Tashkent, 100095, Uzbekistan

 Phone: +998712464600

Fax: +998712271032

E-mail: tstu_info@tdtu.uz

JoomShaper