Print

 

Президент Ислом Каримовнинг “Баркамол авлод-Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори” асарида ёритилган масалаларнинг

қисқача баёни (”(1997 йил. Тошкент., “Ўзбекистон” нашриёти)

 

Президент Ислом Каримовнинг1997 йил 29 августда Олий Мажлиснинг IX сессиясида қилган маърузаси “Баркамол авлод-Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори” деб номланади. Маълумки, ушбу сессияда, Ўбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисидаги қонуни” ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»қабул қилинди.

 

Асарда илгари сурилган муҳим масалалар қуйидагилардир:

 

  • Таълим соҳасидаги ислоҳотларнинг янгича асосий йўналишлари ва уларнинг демократик, инсонпарварлик тамойилларини қарор топтириш;
  • Таълим тўғрисидаги янги қонун ва Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурининг миллий  моделини рўёбга чиқариш;
  • Халқимизнинг тарихий анъаналари ва педагогикаси, шунингдек, жаҳон халқлари педагогикасининг илғор ютуқлари асосида таълим шакли ва мазмунини тубдан янгилаш ва ўзгартириш;
  • Ўқитувчилар ва педагогларнинг ташаббускорлигига кенг имкониятлар очиб бериш ва уларни ҳар томонлама рағбатлантириш;
  • Ҳозирги жадал ўзгаришлар шароитида фан ва техниканинг улкан юутуқларини ўзлаштирган ва эгаллаган, баркамол авлодни трабиялаш масалаларига урғу берилади.

Асарда ҳар томонлама камол топган, жамият талабларига мос, таълим  ва касб-ҳунар сирларини эгаллаган, уларни пухта ўзлаштирган, ўзини жамият, давлат ва оила олдида жавобгар, дея ҳис этадиган янги авлод вакилларини тарбиялаш ва вояга етказиш масалаларини ҳал этиш назарда тутилган.

  

Президент  Ислом Каримовнинг «Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари  ва тараққиёт кафолатлари» асарида ёритилган масалаларнинг қисқача баёни. (”(1997 йил. Тошкент., “Ўзбекистон” нашриёти)

 

Ушбу асарда Ўзбекистон Республикаси Президенти  Ислом Каримов томонидан қуйидаги асосий масалалар баён қилинган:

  • Биринчидан, ХХI аср бўсағасида дунёда халқаро вазият ва кучлар нисбатининг ўзгариши, бу жараёнда Ўзбекистоннинг ўрни ва мавқеи;
  • Иккинчидан, янги аср остонасида хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари  ва мамлакатнинг келажакда тараққиёт кафолатлари масалалари атрофлича таҳлил қилинган.

Асар икки бобдан иборат бўлиб, биринчи боб хавфсизликка таҳдид, иккинчи боб барқарорлик шартлари ҳамда  тараққиёт кафолатлари масалаларини ўз ичига олган.

  • Биринчи бобда дунё миқёсида ва минтақалар доирасида вужудга келаётган муаммолар, хусусан халқаро терроризм, диний экстремизм ва уларнинг салбий оқибатлари;
  • Уюшган жиноятчилик, наркотик моддаларнинг ноқонуний савдоси, этник ва диний можаролар;
  • Уруғ-аймоқчилик, экологик муаммолар ва уларнинг минтақамиз ва дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётгани;
  • Дунёда кескин сиёсий  кураш бораётган бир вақтда миллий ўзликни англашнинг тикланиши ҳамда миллатлар ва айрим элатларнинг ўз тақдирини ўзи белгилашга интилиши кучаяётгани, шундай шароитда Ўзбекистон олдида амалга оширилиши муҳим бўлган вазифалар ўрин олган.

 

Иккинчи бобда қуйидаги масалалар ўз аксини топган:

 

  • Ўзбекистон барқарорлигининг шартлари ҳамда  тараққиёт кафолатларини юртимизнинг мавжуд шарт шароитлари ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда шакллантириш зарурати;
  • Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти ва унинг бу борадаги кенг имкониятлари
  • Ривожланишнинг миллий модели асосида Ўзбекистон тараққиётининг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ҳамда маънавий мезонларига кенг урғу берилади ва улар аниқ далиллар асосида очиб берилган.

   

Президент  Ислом Каримовнинг “Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йули” номли асарида ёритилган масалаларнинг қисқача баёни. (”(1992 йил. Тошкент., “Ўзбекистон” нашриёти )

 

Ўзбекистон истиқлолининг назарий асослари чуқур таҳлил этилган ушбу асарда Президентимиз мамлакат ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаб берган.

1. Жумладан, асарда сиёсий соҳада-бу соҳада ислоҳотларни амалга ошириш, халқ ўз вакиллари орқали давлат ҳокимиятини амалга оширишда тўлиқ иштирок этиши лозимлиги масаласи ўрин олган.

- Биринчидан, ҳокимият бўлинишининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши, демократияни чуқурлаштириш, давлат идорлари тузилмасини тубдан яхшилаш;

- Иккинчидан, фуқароларнинг қонун олдида тенглигини таъминлаш, мафкуралар хилма-хиллигини тан олиш, кўппартиявийликни шакллантириш масалалари илгари сурилган.

2. Иқтисодий соҳада ривожланиб борувчи иқтисодиётни барпо этиш, бозор иқтисодиётини босқичма-босқич шакллантириш вазифасини амалга ошириш масалалари ўрин олган.

- Биринчидан, мулк эгалари хуқуқини давлат йўли билан ҳимоя килишни таъминлаш,  корхоналар ва ташкилотларнинг мустақиллигини кенгайтириш;

- Иккинчидан, давлатнинг хўжалик фаолиятига бевосита аралашувидан воз кечишига эришиш масалалари батафсил баён қилинган.

3. Ижтимоий соҳада - инсон эркинлиги, қадр-қиммати, яшаш ҳуқуқини кафолатлаш, ижтимоий ҳимоя тизимини шакллантириш, маънавиятни қайта тиклаш, ўзбек тилини ривожлантириш;

- Биринчидан, ижтимоий адолат қоидаларини руёбга чиқариш, кексаларга, ногиронларга, етим-есирларга, кўп болали оналарга, ўқувчи ёшларга давлат томонидан ижтимоий муҳофазага оид кафолатли ҳуқуқларни таъминлаш;

- Иккинчидан, одамларнинг истеъдод ва қобилиятларини намоён этиш учун шарт-шароит яратиш масалалари хусусида сўз юритилган.

         Президент Ислом Каримов ўз асарида шунингдек мамлакатни ҳуқуқий демократик давлат, фуқаролик жамияти сифатида қарор топтиришнинг дастурий қоидалари хусусида фикр юритади.

  

Президент  Ислом Каримовнинг “Жамият мафкураси халқни-халқ, миллатни-миллат қилишга хизмат этсин” номли асарида ёритилган масалаларнинг қисқача баёни.( 1999 йил Тошкент: «Ўзбекистон» нашриёти)

 

Асарда Президентимиз Ўзбекистон ўз мустақиллигига эришгач, демократик-ҳуқуқий ҳамда фуқаролик жамиятини қуриш йўлини танлагани, мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб жамиятни ғоявий, маънавий йўналишда ислоҳ қилиш муҳим стратегик вазифа сифатида кун тартибига қўйилганига урғу беради.

Асарда Юртбошимиз ташаббуси билан халқимиз ўз олдига миллий ғоянинг бош мақсади бўлган “Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш” масалалсига оид теран мулоҳазалар баён қилинган.

Ана шу мақсадни амалга ошириш учун қуйидаги чора тадбирларни амалга ошриш белгилаб берилган:

  • Узоқ йиллик коммунистик мафкура ҳукмронлик қилган кезларда жамиятимиз учун миллий ғоя ва мафкурани шакллантириш ва ривожлантириш учун тўсиқлар ҳамда ғовларни бартараф этиш учун барча куч ва имкониятларни сафарбар этиш лозимлиги;
  • Ёт ва бегона ғоялар тажовузига қарши тура оладиган, ҳар томонлама баркамол инсонларни вояга етказиш зарурлиги;
  • Жамиятда ғоявий, мафкуравий бўшлиқ бўлишига йўл қўймаслик, мамлакатимизнинг юксак тараққиётини таъминлаш учун миллий истиқлол мафкурасини шакллантириш;
  • Таълим тизими олдида турган муҳим масалалардан бири, ўз ғоявий ҳамда мафкуравий қарашларига эга бўлган, аждодларимиздан бизга мерос бўлиб келаётган миллий-маънавий қадриятларимизни асраб-авайлаш, келажак авлодларга етказишдан иборат долзарб масала сифатида кун тартибига қўйилди.

  

“Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт-пировард мақсадимиз” номли асарида ёритилган масалаларнинг қисқача баёни (2000 йил. Тошкент.: “Ўзбекистон” нашриёти)

 

         Асар мустақиллик йилларида тўпланган тажрибаларга таяниб, ҳаётимизни янгилаш ва ислоҳ қилиш йўлида давлат ва жамият қурилишининг энг асосий максад ва вазифаларини биринчи галдаги олдимизда турган муҳим масалалар таҳлилига бағишланган.

         Маърузада, яқин ва келгусидаги фаолиятимизнинг бош максади ва мазмуни белгилаб олинди. Улар қуйидагилардир:

v  Мамлакат истиқболини, юрт фаровонлиги ва осойишталиги йўлида минтақамиздаги тинчлик ва барқарорликни сақлаш ва мустаҳкамлаш;

v  Бозор иқтисодиётига асосланган эркин демократик давлат барпо этиш, фуқаролик жамиятининг мустаҳкам пойдеворини яратиш;

v  Мамлакатимизда миллати, тили ва динидан қатъий назар, ҳар бир инсоннинг барча ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатланадиган, фаровон турмуш тарзи таъминланадиган демократик ривожланиш йўлини изчил давом эттириш;

v  Халқимизнинг асрий олижаноб анъаналарига, муқаддас динимизнинг инсонпарварлик моҳиятига, миллий қадриятларимизга ҳурмат тамойилларини кучайтириш;

v  Сиёсий соҳада, давлат қурилиши ва бошқаруви соҳасида, иқтисодий соҳада, маънавият соҳасида, суд-ҳукуқ соҳасида, ташқи сиёсат соҳасида, хавфсизликни таъминлаш масалалари шулар жумласидандир.