|   |  Site map  | Personal area |  Moodle | Elektron dekanat | E-mail |

Русский языкO'zbek tiliEnglish language
Vinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo Slider

Print

Ўзбекистон Республикаси Президенти  Ислом Каримовнинг

“Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир”  асари   -   2015 йил август ойида Ватанимиз мустақиллигининг 24 йиллик байрами арафасида “Ўзбекистон” нашриёти томонидан чоп этилди.

    Китоб – Сўз боши ва 13та манбаа , 303 саҳифадан иборат

 

Ушбу китобда давлатимиз раҳбарининг мамлакатимизни сиёсий ва иқтисодий ривожлантириш, жумладан, ижтимоий соҳалар – таълим-тарбия, илму фан, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат, спорт тизимини ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар, жамиятимизда аёллар, кексалар ва ёшларнинг ўрни, уларга янада қулай шароит ва имкониятлар яратиш билан боғлиқ масалалар; ҳар бир ҳудуд ва минтақа бўйича яқин ва ўрта истиқболга мўлжалланган режалар, устувор лойиҳалар; қадимий ва янги тарихимиз ҳақида, собиқ советлар тузуми моҳиятини фош этадиган мисоллар, бугунги кунда дунёнинг айрим ҳудудларида бу тузумни тиклашга бўлаётган ҳаракатлар ҳақидаги фикр-мулоҳазалари, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсат концепцияси тўғрисидаги қарашлари ҳар томонлама пухта асосланган ҳолда баён қилинган.

 

Китоб қуйидаги нутқ ва маърузалардан иборат:

Сўз боши ўрнида.

Бизнинг мақсадимиз – эркин ва фаровон, демократик ҳаёт қуриш (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партиясининг VII съездидаги маъруза).

Мустақиллик – тоғдек таянчимиз, қудратли заминимиздир.

Ким эдигу ким бўлдик? Эртага ким бўлишимиз, қандай янги марраларни эгаллашимиз керак?

Сайлов – демократиянинг олий шаклидир.

Тарих – бамисоли кўзгую

“Ўзбек модели” – амалда ўзини оқлаган, ёруғ истиқболимизни белгилаб берган тараққиёт йўли.

Қишлоқ тараққий топса, юртимиз обод, ҳаётимиз янада фаровон бўлади.

Ободлик кўнгилдан бошланади.

Замонавий раҳбар доимо олдинга интилиб яшаши керак.

Кексалар – хонадонларимиз файзу фариштаси.

Аёл бахти – жамият бахти.

Фарзандларимиз биздан кучли, билимли, доно ва албатта бахтлт бўлишлари шарт.

Халқимизга тинчлик ва омонлик керак.

Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимга бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқ.

Ушбу тўпламдан мамлакатимизда 2015 йилнинг январь-май ойларида ўтказилган давлат тадбирларида, 2015 йил 29 март куни бўлиб ўтган Президент сайлови олдидан давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри сайловчилари вакиллари билан бўлган учрашувлардаги нутқ ва маърузаларида билдирилган энг муҳим фикр ва ғоялар ўрин олган.

Китобнинг бош ғояси “Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик? Эртага қандай марраларни эгаллашимиз керак?” деган ўзак фикрда мужассамдир. Китобни синчиклаб ўқиш жараёнида ана шу саволларнинг барчасига тўлиқ жавоб топамиз ва бугунги эркин ва фаровон кунларнинг қадрини, Ватанимиз, унинг истиқболи олдидаги бурчимизни чуқур англаймиз.

Шу маънода, мазкур китоб халқимизнинг кечаги тарихи, бугунги куни ва келажагига бевосита дахлдор. Келажак эса ҳар биримизни бирдек қизиқтиради. Шу боис “Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик, эртага ким бўлишимиз, қандай янги марраларни эгаллашимиз керак?” деган саволларга китобда билдирилган фикр-мулоҳазалар ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди.

1. Мустақиллик нима? Президентимизнинг китобида бу саволга аниқ жавоб берилади: “Мустақиллик биз учун аввало ўзлигимизни англаш, инсоний қадримизни, урф-одат ва қадриятларимизни, муқаддас ислом динимизни, буюк аждодларимиз, азиз-авлиё ва алломаларимизнинг табаррук номлари ва меросини, ғурур ва ифтихоримизни тиклаш, ёш авлодимизни миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялаш каби беқиёс имкониятлар очиб берганини алоҳида таъкидлаш зарур” (71-бет).

2. Мустақиллик бизга, халқимизга нима берди? Бунинг жавобини ҳам мазкур китобдан топамиз: “Айнан мустақиллик иқтисодий ҳаётимизда собиқ Марказдан туриб режалаштирилган эскича маъмурий-буйруқбозлик тизимидан, бирёқлама ривожланган ночор иқтисодиётдан воз кечиб, эркин бозор иқтисодиётига ўтиш, мамлакатимизни янгилаш ва модернизация қилиш, хусусий мулкни ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган қатъий ислоҳотларни амалга ошириш учун мустаҳкам замин яратиб берди” (71-72-бетлар).

 

Яқин тарихимизни нима учун яхши билишимиз керак? савол қўяди ва “... халқимиз кечаги тарихимизни қандай оғир кунларни кўрганини ёшларимизга ким тушунтириб беради? Агар бу ҳақиқатни болаларимизга биз етказмасак, ким етказади?” дейди муҳтарам Юртбошимиз куюнчаклик билан.Ҳақиқатан ҳам, тарихни, айниқса яқин тарихимизни билмасдан туриб, қарамлик нелигини билмай туриб, мустақилликнинг қадрига етиш мушкул бўлади. Ким бизга бу тарихни баён қилиб беради?

Бу ҳақда: “... мана шу узоқ ва яқин тарих ҳақидаги ҳақиқатни ёзишга, уни фарзандларимизга етказишга интиладиган фидойи одамлар, афсуски, жуда кам,” – дейилади китобда.

 

Китобда таъкидланганидек: “Мустақиллик биз учун аввало ўзлигимизни англаш, инсоний қадримизни, урф-одат ва қадриятларимизни, муқаддас ислом динимизни, буюк аждодларимиз, азиз-авлиё ва алломаларимизнинг табаррук номлари ва меросини, ғурур ва ифтихоримизни тиклаш, ёш авлодимизни миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялаш каби беқиёс имкониятлар очиб берганини алоҳида таъкидлаш зарур”.

 

“Халқ қачон халқ бўлади – агарки бир-бирига меҳрли, меҳр-оқибатли бўлса. Ана шунда бу эл ҳақиқий халқ бўлади. Энг муҳими, эртанги қураётган тизим, эртанги қураётган ҳаёт барчани қизиқтирадиган бўлса. Шу юртда яшайдиган барча инсонлар бир мушт бўлиб, ўз олдига қўйган мақсадларга эришиш учун бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилса, буни халқ дейди. Ўз-ўзича тарқоқ бўлиб, бизга бари бир, деб юрганлар ҳеч қачон халқни ифода қилолмайди”.

Ўйлаб қарасак, ўтган 24 йил бир қўлимиз – ишда, иккинчиси – мустақиллик ҳимоясида бўлиб келаётир. Агар ёвуз кучлар бизни яратувчилик меҳнатидан чалғитмаганида, ютуқларимиз бундан-да юксак бўлар эди. Бизга тинчлик, барқарорлик, вақт керак. Биз учун жуда қимматли ана шу неъматга қарши хуруж қилаётган ёвуз кучлар бор. Улар юзларига бир эмас, ўн қават ниқоб тортиб, ёшларимиз кўзига дўстдек тусланяпти.

 

“Мен ёшларимизга, менинг болаларимга қарата, ўрганишдан ҳеч қачон чарчаманглар, деб айтмоқчиман. Ўрганиш, интилиш ҳеч қачон айб саналмайди. Ниманидир билмасанг, уни ўрганиш зарур. Авваламбор, энди ҳаётга кириб келаётган ёшларга нима лозим? Ўрганиш, ўрганиш ва яна бир бор ўрганиш керак. Касб ўрганган, илм ўрганган киши, ўзбекона айтганда, ҳеч қачон кам бўлмайди”, – дейилади китобнинг “Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт” деб номланган бўлимида.

 

  “Чет давлатларда сиёсий вазият шундай қалтис бўлиб турган бир пайтда, болаларимизни йўлдан уриб, хорижий мамлакатларга олиб чиқиш учун ҳаракатлар бўлиши – биз учун жуда катта хавф. Бундай маккор ишларнинг ҳам ташкилотчилари бор. Уларнинг турли алдовлар, ёлғон ваъдалар билан болаларимизни чалғитишларига ҳеч қачон йўл қўймаслигимиз керак.

            Бугунги кунда инсон, давлат ва жамият ҳаётига энг катта зиён етказадиганнарса бу – сохта ва ёлғон информация. Бу – одамларни йўлдан уришнинг энг хавфли усули. Айниқса, ёшларни чалғитиш, керак бўлса, оёғини ердан узиб, турли чўпчак ва афсона гапларни уларнинг онгига қуйишда бу усул кенг қўлланмоқда”