|   |  Site map  | Personal area |  Moodle | Elektron dekanat | E-mail |

Русский языкO'zbek tiliEnglish language
Vinaora Nivo SliderVinaora Nivo SliderVinaora Nivo Slider

Print

“Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китоби ҳақида умумий маълумот

 “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китоби 2011 йил август ойида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 20 йиллик байрами арафасида “Ўзбекистон” нашриёти томонидан нашр этилди.

Унинг ҳажми – 27,5 б.т. (437 бет). Китоб “Сўз боши ўрнида” деб ном олган кириш сўзи (31 бетдан иборат) билан бошланади.

Унинг асосий қисмида Президентимиз Ислом Каримовнинг 1989 йил 24 июндан 1992 йил 4 январга қадар сўзлаган нутқлари, маърузалари, мақола ва интервьюлари, Юртбошимиз томонидан имзоланган фармон ва қонунлар ўрин олган.

Китобда акс этган жами манбалар сони 35 та. У фактик ва аналитик материалларга жуда бой бўлиб, ўша даврнинг аянчли ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий манзарасини ҳаққоний ифода этувчи муҳим илмий-тарихий манба ва ҳужжатдир.

Китобни ўрганишад қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиш лозим

Биринчидан:

Китобда 1989 йил 24 июндан 1992 йил 4 январга  қадар бўлган даврга хос барча тарихий ҳужжатлар эмас, балки, энг аввало, халқимизнинг тарихий орзуси – миллий истиқлол мавзусига оид фикр ва қарашлар, халқимиз ва унинг йўлбошчисининг тинимсиз курашлари ўз ифодасини топган 

Иккинчидан:

Асосий мақсад – ўша даврда юз берган барча воқеа-ҳодисаларнихронологик тарзда, изчил кетма-кетликда ёритиш эмас, балки совет давлати ҳали ўз ҳукмронлик кучини йўқотмаган, унинг репрессив сиёсати давом этаётган, таҳликали ва инқирозли бир даврда ўз фаолиятини бошлаган Ислом Каримовнинг мустақилликка эришиш масаласини кун тартибига қатъий қўйганини тарихий ҳужжатлар ва фактлар орқали кўрсатиш,  айниқса, кечаги тарихни, ўша давр зулм ва адолатсизликларини ўз кўзи билан кўрмаган ёшларга ҳаққоний етказишдан иборатдир

Учинчидан:

Ушбу китоб 20 йил ўтгандан кейин мозийга қайтиб, ўша давр воқеаларини эслаб ёзилган мемуар ёки эсдалик шаклида ўзилган асар эмас. Аксинча, бу китоб ўша шиддатли тарихий воқеалар содир бўлаётган драматик жараёнлар билан бирга туғилган китобдир. Унда озод ва мустақил ҳаёт сари боришда халқимиз қалбида туғилган барча саволларга жавоблар ўз ўрнини топган.

Бу китоб ниҳоятда улкан фактик ва аналитик материалларни ўз ичига олган қомусий асардир.  Юқоридагиларни эътиборга олиб айтиш жоизки, ушбу китоб Ўзбекистон мустақиллиги тарихи бўйича энг ишонарли тарихий манбадир.     

Ўзбекистонда 1500 та ишлаб чиқариш бирлашмаси ва корхона ишлаб турибди. Газ қазиб олишда собиқ иттифоқда 4-ўринда, пахтанинг 2/3 қисмини, қоракўл терининг 1/3 қисмидан кўпроғини, пилланинг 60%ини Ўзбекистон етиштиради деб мақтанар эдик!?

Аммо бундай бир ёқлама ривожланиш заминида қандай муаммолар бор эди? Иқтисодиётнинг бир ёқлама ривожланиши, унинг “марказ” учун хом-ашё манбаига айлантирилганлигини, аҳоли эҳтиёжларини қондиришга қаратилмаган таркибий тузилишини кимдир айтиши ва исботлаши лозим эди!

Жумладан, саноатда тайёр маҳсулотнинг улуши атиги 50%, қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 80% мутлақо қайта ишланмай, ташқарига чиқар, экспортнинг 2/3 қисми хом-ашё, ярим тайёр товар бўлиб, импорт таркибининг 60%и машина, асбоб-ускуна, енгил ва озиқ-овқат саноати товари эканлиги иқтисодиётнинг номутаносиб таркиби яққол исботи эди.

Қуйидаги маълумотларга эътибор берайлик:

Ўзбекистонда 8,8 млн. аҳоли жон бошига ўртача даромад 75 сўмдан иборат эди (минимал даромад 85 сўм бўлган бир вақтда). Бу эса аҳолининг 45%ини ташкил этарди. Бу кўрсаткич умумиттифоқ кўрсаткичидан 4 марта юқори эди.

Социал масалалар, хусусан, социал таъминот масаласи жуда аянчли эди: қишлоқ аҳолисининг фақат 5%и водопровод билан, атиги 50%и ичимлик суви билан, бор-йўғи 17% газ билан таъминланган эди.

Шу билан бирга, ўзбек халқини “пахта иши”, “ўзбеклар иши” каби сиёсий кампаниялар, “қўшиб ёзиш”, “кўзбўямачилик”, “юлғичлик” каби туҳматлар билан таҳқирлаш авж олган вақт эди.

Бу ҳолатлар ўзбек халқи қалбида асрлар оша яшаб келаётган энг эзгу мустақиллик ғоясининг амалга ошиши учун яралган реал тарихий замин ва замонни англатарди. Бунга миллат йўлбошчиси қатъийлик ва шижоат билан киришган эди!

Мустақилликка эришиш халқимизнинг тарихий орзуси сифатида юқорида қайд этилган барча муаммоларга чек қўйишнинг ягона шарти ва имконияти эди. Шу сабабли ҳам 1991 йил 31 августда Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг эълон қилиниши ушбу китобнинг энг драматик ва ҳаяжонли саҳифаларини ташкил этади.

Тўртинчидан:

Пахта яккаҳокимлиги масаласи халқимиз бошига туширга аянчли ҳолатларни, иқтисодиётнинг издан чиқарилгани, аҳоли даромадларининг ниҳоятда пастлиги, генофонднинг бузилиб кетаётганлиги, болалар ва оналар ўлимининг авж олгани, ўлканинг экологик ночор аҳволи – буларнинг барчаси мустабид Империянинг баландпарвоз шиорлари билан ниқобланган мустамлака сиёсати эди.

Шу вақтгача буларга эътироз билдиришнинг ҳеч имконияти бўлмаганди!

Ислом Каримовнинг “Рабочая трибуна” газетасига интервьюсидан:

Пахта толаси белгилаб қўйилган паст нархларда Ўзбекистондан ташқарига жўнатилди ва ҳамон жўнатилмоқда. Бунинг эвазига нима берилмоқда? Пахта етиштиришда меҳнатнинг 84%и бизнинг зиммамизга тушмоқда ва уни қайта ишлашдан келадиган даромаднинг атиги 16%и бизга тегмоқда. Пахтани олаётган бошқа республикаларда нисбат бошқача бўлмоқда. Масалан,  айтайлик Россияда тўқилган ва тикилган тайёр кўйлак ғоят катта фойда келтирмоқда.  Меҳнати – бизга , пули – бошқаларга. Мамлакатнинг “пахта цехи” бўлиши, мана, нимани англатади.

Россия мустамлакаси бошлангандан кейин ўтган 120 йил ичида ўзбек халқи вакили томонидан дард ва алам билан бу сўзлар биринчи бор баралла айтилган эди!  

Бешинчидан:

Ўзбекистон мустақиллиги бўш жойдан, ўзидан ўзи пайдо бўлган, қандайдир тақдирнинг эҳсони эмас, балки реал тарихий заминда, реал тарихий шарт-шароитда халқимиз ва унинг жасур йўлбошчисининг тинимсиз курашлари, эл-юртимизнинг туб манфаатларидан ўсиб чиққан, аждодларимизнинг асрий орзу-истакларини ифода этадиган тарихий воқелик ва жараён эканини ҳаётий мисоллар ва аниқ далиллар билан кўрсатиб берилганини англаб етиш лозим.

Китоб буюк шахсларнинг бир пайтнинг ўзида ҳам улкан назариётчи, ҳам моҳир ташкилотчи ва амалиётчи сифатида халқ ва миллат олдига қўйилган улкан ва ўта нозик саволларнинг энг мақбул ечимини топа олишга қодир бўлган, тарихий амалиётда жуда кам учрайдиган, феноменал ҳодисани изоҳлаб беради. Китобнинг Сўзбошисида таъкидланганидек, “... тарихий бурилиш палласида халқ дарди, миллат қайғуси буюк шахсларни яратиши”ни кенг англашга муваффақ бўламиз.

Ислом Каримов 1989 йил 24 июнда республика ҳукуматининг мажлисида (республика раҳбари сифатида ўтказган биринчи мажлисида!) “Биз бундан буён эскича яшолмаймиз ва бундай яшашга замоннинг ўзи йўл қўймайди” деган буюк ва қатъий баёнот билан республика миқёсидаги энг катта лавозимда шижоат билан ишга киришади.

2011 йил 28 августда “Халқ сўзи” газетасида чоп этилган “Истиқлолимиз тарихининг ёрқин кўзгуси” мақоласида Президент Ислом Каримовнинг миллий мустақилликни қўлга киритиш борасидаги фаолиятининг бошланиши, ўша вақтдаги мураккаб ижтимоий-сиёсий вазият кенг очиб берилади.

Хусусан, ҳалиям империяпараст кучларнинг пайт пойлаб ётиши, ҳалиям марказдан нажот кутиб ётган хаёлпарастларнинг турли ҳийлаю найранглари, қабиҳ ниятлари барчадан оғоҳлик ва сергакликни талаб қиларди.

2011 йил СССР тарқаб кетганлигига 20 йил тўлди. Бу санага бағишлаб жаҳон оммавий ахборот воситаларида, хусусан, Россия ОАВларида турли кўрсатувлар ва “ҳужжатли” фильмлар яратилди.

Савол туғилади: уларда қайси ҳақиқат ёритилди, кимнинг манфаатлари ҳимоя қилинди, қандай хулосалар чиқарилди? Жавоб аниқ – кўрсатувларни ким тайёрлаган бўлса, ўшаларнинг ҳақиқати ёритилди, манфаати ҳимоя қилинди ва хулосалари чиқарилди!!!

Шундай экан, китобнинг энг муҳим тарихий, ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ва ғоявий қиммати шундаки, у ёшларимиз, аввало, талаба-ёшларимиз учун мустақиллик қўлга киритилган 1991 йил атрофидаги икки йилнинг ҳаққоний,

энг ишончли манзарасини кўрсатиб беради. Ундаги турли сиёсий кучлар манфаатлари, миллатнинг дарди ва унга малҳам бўлган буюк шахснинг аёвсиз курашини очиб беради.

Шу сабабли ҳам ушбу китоб нафақат катта бир асар сифатида, шу билан бирга, йирик ҳужжатли манба сифатида ёшларни бўлажак тадқиқотларга ундайди.