Olingan natijalar


2015 йилда олинган натижалар:


 1. Ушбу кўрилаётган мавзу соҳасида чоп этилган нашрларни системалаштириш ва умумлаштириш асосида муаммонинг ҳолати бўйича адабиётлар тавсифи тузилди.  Адабиётлар  асосида ахборот-коммуникатция  тизимлари хафвсизлигини   таъминлаш  муамолари       тахлил қилинди.  Вазифаларни аниқлаш учун лойиҳанинг концепциясини ишлаб чиқилди. Илмий тадқоқот ишининг  умумий режаси ишлаб чиқилди.


2. Замонавий андозали воситалар ёрдамида таъминлана олмайдиган мавжуд ахборот хавфсизлиги муоммолари тахлил қилинди. Тармоқлараро экранлар, крпито-машрутизатор, фильтр-чегарловчилар ёрдамида химояланишни ошириш имкониятлари ва тармоқ амалиёт тизимларининг химоя моделлари ўрганилди.  Олинган натижалар бўйича химояланишни оширишнинг махсус усуллар ва воситаларини ишлаб чиқиш зарурлиги аниқланди.


3. Ахборот химояланганлигини таъминлашнинг мавжуд намунавий ва махсус ёндашувлари тахлили қилинди. Уларни амалга оширишнинг аппарат ва дастурий воситалари ўрганиб чиқилди. Олинган натижалар бўйича ахборотга киришни назорат қилишга асосланган ёндашув танланди. Ахборот химояланганлик даражасини оширишнинг усуллари тавсия этилди. Ахборот химояланганлиги даражасини ошириш воситаларининг модели  ишлаб чиқилди.


4. Яратилаётган файлли объектларга киришни назорат қилишда ахборот химояланганлигини оширишнинг олдиндан маълум бўлган усул ва воситалари ўрганиб чиқилди. Яратилаётган файлли объектларга киришни назорат қилишда ахборот химояланганлиги даражасини кўтариш имконини берадиган ахборотни химоялаш тизими учун янги ёндашув тавсия этилди. Яратилаётган файлли объектларга киришни назорат қилишда ахборот химояланганлиги даражасини кўтариш имконини берадиган ахборотни химоялаш тизимининг математик модели ишлаб чиқилди.

“Axborot tizimlari” kafedrasi 2002-2015. Barcha huquqlar himoyalangan.